Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
Тошкентда йўл ўртасидан ўтувчи тезюрар автобус йўлаги (BRT) Янги Сергели, Шота Руставели, Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари бўйлаб ўтади. Лойиҳа қиймати 50 млн долларга баҳоланган. Бу – Хитой компанияси билан тузилган 1 млрд долларлик келишувнинг бир қисми бўлиб, битимнинг камида йўл қуришга оид қисми (300 млн доллар) бўйича харажатлар 7 йил давомида давлат бюджетидан қопланади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
20 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида Шота Руставели кўчасини комплекс реконструкция қилиш, кўча ўртасида тезюрар автобус йўлаги (BRT) ташкил этишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда ҳокимият, “Тошкент инвест” компанияси ва бош пудратчи China State Construction Engineering корпорацияси масъуллари иштирок этди.
Қайд этилишича, пойтахт кўчаларидаги йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш лойиҳаси жами 300 млн долларга баҳоланган бўлиб, бу борада China State Construction Engineering билан шартнома тузилган.
Шартнома доирасида Шота Руставелидан ташқари, яна 3 та: Янги Сергели, Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчаларида BRT (bus rapid transit), яъни автобуслар йўлнинг ўртасидан тезкор ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар қурилади. Бунинг учун 50 млн доллар сарфланади.
Бу 4 та кўча узлуксиз транспорт артериясини ҳосил қилади: Сергели туманининг аҳоли энг зич жойлашган нуқталаридан бошланиб, Юнусобод тумани марказигача давом этади.
Расмийларнинг таъкидлашича, China State Construction Engineering корпорацияси киритадиган инвестиция маблағлари 7 йил ичида давлат бюджети ҳисобидан хитойлик тадбиркорларга тўлаб борилади. Бунда қоплаш муддати сарф қилиниш муддатидан бошланиши айтилмоқда.
Анжуман давомида расмийлар нима сабаб тендерсиз бу компания танлаб олингани ҳақидаги саволга жавоб беришмади.
Ҳокимият BRT тизими қилинадиган 4 та кўчага оид лойиҳа чизмалари, тақдимотларини Kun.uz'га тақдим қилди. Лойиҳа ҳақида батафсил шарҳ Kun.uz тайёрлайдиган кейинги материалда эълон қилинади.


Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябр ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги China State Construction Engineering корпорацияси билан салкам 1 млрд долларлик шартнома имзолаган.
Келишув 300 млн долларга пойтахт йўл инфратузилмасини реконструкция қилиш ва модернизациялаш, 259 млн долларга кўприкларни лойиҳалаш ва қуриш, 440 млн долларга йирик турар жой мажмуаси қуришни ҳам кўзда тутади.
Шаҳар ҳокимияти 300 млн доллардан ташқари, қолган суммалар ҳам давлат томонидан қопланадими ёки йўқ, очиқламади. Шартномаларга асосан талаблар ўзгариши айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

18:33 / 22.07.2025
Тошкент ҳокими кўча ва йўлларга панжара ўрнатиш учун қарийб 7 млрд сўм ажратди

15:32 / 20.07.2025
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди

09:05 / 20.07.2025
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести

20:19 / 18.07.2025