Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
Ҳужжатга мувофиқ, ишлаб чиқарувчилар қашшоқ мамлакатлар эҳтиёжларини қондириш учун ўз маҳсулотининг 20 фоизини ЖССТга ажратишлари керак бўлади.

Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келажакдаги пандемияларга (коронавирус каби) қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади. Ҳужжат уч йиллик музокаралардан кейин Женевада ўтказилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида қабул қилинди.
Reutersʼнинг ёзишича, ҳужжатнинг қабул қилинишида қачондир ЖССТнинг энг йирик донори бўлган АҚШнинг йўқлиги, келишув самарадорлигини шубҳа остига қўяди.
ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус янги келишувни «жамоат саломатлиги ва илм-фан учун ғалаба» деб атаб, у мамлакатларга бўлажак таҳдидларга қарши биргаликда курашишга ёрдам беришини таъкидлади.
Ушбу халқаро битим ташкилотга аъзо давлатлар зиммасига пандемия шароитида вакциналар, дори-дармон ва диагностика воситаларидан адолатли фойдаланишни таъминлаш мажбуриятини юклайди. Ишлаб чиқарувчилар қашшоқ мамлакатлар эҳтиёжларини қондириш учун ўз маҳсулотининг 20 фоизини ЖССТга ажратишлари керак бўлади.
Президент Доналд Трампнинг ташаббуси билан ЖССТ аъзолигидан чиққан АҚШнинг эса битимга ҳеч қандай алоқаси бўлмайди.
Ҳужжат 124 та овоз билан қабул қилинди, 11 та давлат овоз беришдан тийилди. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг ҳеч бири «қарши» овоз бермади.
Халқаро битим муҳокамаси июл ойида бошланиб, икки йилгача давом этиши мумкин бўлган патоген маълумотлар алмашинуви бўйича келишувдан сўнг кучга киради.
Мавзуга оид

23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

16:06 / 02.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

17:25 / 01.07.2025