Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Тажриба доирасида икки турдаги дронлардан фойдаланилди. Кумуш йодид моддасини пуркаш орқали 70 минг метр куб миқдорида ёғингарчилик ҳосил қилинди.

Фото: Ianed
Хитойлик олимлар Шинжон-Уйғур минтақасида дронлар ёрдамида сунъий ёмғир ёғдиришга муваффақ бўлди. Улар кумуш йодид моддасидан фойдаланган ҳолда 70 минг метр куб сув миқдоридаги ёғингарчиликни ҳосил қилди — бу тахминан 30 та Олимпия сузиш ҳавзасига тенг.
Қайд этилишича, тажриба икки турдаги дронлар ёрдамида Тян-Шан тоғлари этагида жойлашган Баянбулоқ яйловлари устида ўтказилган. Улар 5 минг метр баландликда ҳаракатланиб, ҳар бири 125 грамм бўлган кумуш йодид кукунларини пуркаган. Умумий сарф — 997 грамм, пуркаш тезлиги эса сониясига 28 граммни ташкил этган.
Кимёвий модда миқдори кичик бўлишига қарамай, тажриба кутилганидан юқори натижа берган: қўшимча ёғингарчилик 8 минг километр квадрат майдонда кузатилган. Олимларнинг таъкидлашича, бунга булут қатламларига аниқ таъсир ўтказа олиш орқали эришилган — бу илгари техник жиҳатдан қийин деб ҳисобланарди.
Тажриба Хитой метеорология бошқармасининг Булутлар чўкиши ва об-ҳавони модификация қилиш физика лабораторияси ҳамда Шинжон об-ҳавони ўзгартириш бошқармаси томонидан ўтказилган. Натижалар уч усулда баҳоланган: ёмғир томчиларини ўлчаш, 50 йиллик иқлим статистикаси таҳлили ва моделлаштириш орқали. Барча усуллар ёғингарчилик 3,8–4,3 фоизга ошганини кўрсатган.
Кумуш йодид билан булутларга таъсир кўрсатиш технологияси ХХ аср ўрталаридан бери мавжуд, аммо дронлардан фойдаланиш аниқликни ошириб, экологик хавфларни камайтирди. Тадқиқот муаллифларидан бири Ли Биннинг сўзларига кўра, тажриба бу технологиянинг қурғоқчиликка қарши кураш ва иқлим ўзгаришларига мослашувида катта салоҳиятга эга эканини кўрсатган.
Шинжон минтақасида йиллик ёғингарчилик атиги 150 миллиметрдан ошмаслиги ҳисобга олинадиган бўлса, ушбу технология сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим воситага айланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

14:26 / 25.07.2025
Хитой Ўзбекистон ҳудудида дата марказлар қуриши мумкин

07:40 / 23.07.2025
Хитой: Россияга қарши санкциялар Хитой ва ЕИ муносабатларига зарба берди

20:55 / 22.07.2025
Хитойда ишга боришни истамайдиганлар учун клиника очилди

08:08 / 22.07.2025