Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Трампнинг мигрантларни чиқариб юбориш режасини рад этди
Доналд Трамп маъмуриятининг муҳожирларни Ливия ва Сальвадорга депортация қилиш таклифи судьялар орасида хавотир уйғотди. Аввалроқ Оқ уй ноқонуний муҳожирлар учун «ихтиёрий депортация» дастури бошлангани ҳақида маълум қилганди.

Фото: Jose Luis Gonzalez/REUTERS
Бостон суди АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг муҳожирларни Ливия ва Сальвадорга депортация қилиш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда 17 май, шанба куни Reuters агентлиги хабар берди. Уч судьядан иборат ҳайъат Ички хавфсизлик департаментининг бундай депортациялар бўйича сиёсатидан хавотир билдирди ва агар чиқариб юборишлар ноқонуний деб топилса, «тузатиб бўлмайдиган зарар» эҳтимоли ҳақида маълум қилди.
Февраль ойида Сальвадор расмийлари Қўшма Штатлар томонидан депортация қилинган муҳожирларни, шунингдек, Қўшма Штатларда зўравонлик жиноятларида айбланганларни қабул қилиб, маҳаллий қамоқхонага жойлаштиришга рози бўлди.
Аввалроқ Оқ уй ноқонуний муҳожирлар учун «ихтиёрий депортация» дастури бошлангани ҳақида маълум қилганди. Унинг доирасида АҚШда ноқонуний яшаётган муҳожирлар Иммиграция ва божхона полицияси билан боғлиқ муаммолардан қочиб, ўз ватанларига қайтишлари учун молиявий ва ташкилий ёрдам олишлари мумкин бўлади.
Ихтиёрий депортация учун CBP Home иловасидан фойдаланадиган ҳар қандай мигрант у орқали 1000 доллар стипендия олади. Пул унинг ватанига қайтиши тасдиқланганидан кейин тўланади, дея маълум қилди АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги.
Вазирлик раҳбари Кристи Ноэмнинг фикрича, бундай тартиб америкалик солиқ тўловчилар учун депортация харажатларининг 70 фоизини тежашга ёрдам беради. Ҳозирда ноқонуний муҳожирни ҳибсга олиш, қамоқда сақлаш ва депортация қилиш учун ўртача харажат 17 минг доллардан ошади, дейилади идора хабарида.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Tesla август ойидан Ҳиндистонда электромобиллар савдосини бошлайди
Фан-техника | 22:37
-
Қандай қилиб пулни самарали тежаш мумкин?
Иқтисодиёт | 22:05
-
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди
Фан-техника | 21:44
Мавзуга оид

19:55
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади

19:35
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP

19:34
Америкалик олимнинг мушуги иккинчи марта янги вирусни топишга ёрдам берди

14:49