Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёзувчи Салом Рушдийга ҳужум қилган шахс 25 йилга қамалди
2022 йилда Ню-Йоркда британиялик ёзувчи Салмон Рушдийга пичоқ билан ҳужум қилган 27 ёшли Ҳади Матар суд ҳукми билан 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Фото: REUTERS
Ню-Йорк штати округ суди британиялик ёзувчи Салмон Рушдийга ҳужум иши бўйича айбланган 27 ёшли Жерси Ҳади Матарни 25 йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар беради The Guardian.
Суд жараёни 10 феврал куни Чаутоква округида бошланган эди. 21 февралда суд ҳайъати Матарни қотилликка уринишда айбдор деб топган.
Матарнинг адвокати Эндрю Бротиган суд ҳайъати олдида чиқиш қилиб, айблов томони ўз ҳимояси остидаги шахс Рушдийни ўлдирмоқчи бўлганини исботлай олмаганини таъкидлади. Хусусан, унинг айтишича, Матар ёзувчининг юрак соҳасига зарбалар бермаган.
Ўз навбатида прокуратура «кимнингдир юз ва бўйин қисмига пичоқ билан 10-15 марта зарба бериладиган бўлса, бу ўлимга олиб келиши аён» эканини билдирган.
Матар АҚШга Ливандан кўчиб келган оилада туғилган. У Ню-Жерсида яшаган ва кийим-кечаклар билан савдо қилувчи дўконда ишлаган. Матарнинг онасига кўра, ўғли у ва оиласининг бошқа аъзолари билан ойлаб ҳам гаплашмай юра олган.
2022 йил августда Матар Чаутоква шаҳри таълим марказида Рушдийга ҳужум қилганди — у қувғинга учраган ёзувчиларга бошпана тақдим этиш тўғрисида маъруза қилиши керак бўлган. Маъруза бошланишидан олдин Матар саҳнага кўтарилган ва Рушдийга ташланган. Одамлар уни четга олиб, полицияга топширгунга қадар Рушдийга 15 марта пичоқ уришга улгурган. Ҳужум оқибатида Рушдий ўнг кўзидан айрилган.
АҚШ Адлия вазирлиги версиясига кўра, Матар Рушдийга ёзувчини ўлдиришга чақирувчи фатвони бажаришга уринган. Рушдий 1980 йилларда «Шайтон суралари» романини ёзганидан сўнг шиа мусулмонларининг ғазабига учраган. Эрон диний раҳнамоси оятулло Ҳумайний Салмон Рушдийни ўлдиришга фатво берган.
Ёзувчи 2016 йилда АҚШ фуқаролигини олган. Рушдий 1981 йилда «Ярим тун болалари» асари учун Букер мукофотини қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 670 мингдан ортиқ хонадонга ақлли сув ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади
Иқтисодиёт | 17:48
-
3,7 млн сўмдан 16,2 млн сўмгача – Ўзбекистондаги ўртача ойликлар эълон қилинди
Иқтисодиёт | 17:37
-
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
Жамият | 17:26
-
Саратовдаги кўп қаватли уйда газ портлади. Қурбонлар бор
Жаҳон | 16:19
Мавзуга оид

18:23 / 13.08.2022
Салмон Рушдий сунъий нафас бериш аппаратига улаб қўйилди

21:19 / 12.08.2022