Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Холокостдан омон қолган 97 ёшли кекса аёл университет талабасига айланди
Жаклин Киммелстил болаликдаги орзусини рўёбга чиқарди — у университетда ўқиб, сертификатни қўлга киритди.

Фото: New York Post
АҚШда Холокостдан омон қолган 97 ёшли Жаклин Киммелстил болаликдаги орзусини рўёбга чиқарди. New York Post’нинг ёзишича, у Маунт-Сент-Винсент университетини тамомлашга муваффақ бўлган.
Университет сайтида ёзишича, Жаклин Германияда туғилган ва болалигини Францияда, нацистлардан яшириниб яшаб ўтказган. 1947 йилда эса у АҚШга кўчиб ўтган ва тикувчи бўлиб ишга жойлашган. Қўшма Штатларда у Освенцимда омон қолган бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган.
Уруш туфайли Киммелстил мактабни тугатмаган ва шу боис у коллежга ҳам кира олмаган. Жаклиннинг сўзларига кўра, у ўқишни жуда яхши кўргани учун бундан «қаттиқ ташвишда юрган».
Киммелстилнинг орзусидан хабар топган Маунт-Сент-Винсент унинг учун тўлақонли ўқиш кунини ташкиллаштиришга қарор қилди.
2025 йил 13 май куни 97 ёшли талаба инглиз ва француз адабиёти дарсларида қатнашди, шунингдек, баскетбол ўйинини кузатди. Куннинг охирида эса Киммелстилга ўқишни тамомлаганлик бўйича расмий сертификат топширилди.
«Энди ҳақиқатда ўзимни катта инсондек ҳис қилдим. Мен доим буни хоҳлардим», — дейди Киммелстил.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда
Жаҳон | 07:40
-
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тартиби ишлаб чиқилди
Ўзбекистон | 07:37
-
111 гуманитар ташкилот Ғазога ёрдам етказилишини талаб қилмоқда
Жаҳон | 07:36
-
Давлат буюртмаси асосида «Янги Ўзбекистон манзаралари» туркумидаги асарлар яратилади
Ўзбекистон | 07:31
Мавзуга оид

07:40
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда

07:29
Трамп Барак Обамани давлатга хиёнатда айблади

00:46
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди

12:21 / 24.07.2025