Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Космик кучлари «Олтин гумбаз»ни яратиш 1,5 трлн доллардан ортиққа тушишини баҳолади
Америка Космик кучлари штаб бошлиғининг таъкидлашича, Конгресс ажратишни режалаштираётган 542 млрд доллар ушбу тизимни ишга туширишга етмайди.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан таклиф қилинган «Олтин гумбаз» ракеталарга қарши мудофаа тизими дастурини яратиш учун 1,5 триллион доллардан ортиқ маблағ керак бўлади. Бу ҳақда Америка Космик кучлари штаб бошлиғи генерал Бредли Ченс Залцман маълум қилди.
Хавфсизлик бўйича конференцияда чиқиш қилган Залцман АҚШ Конгресси ракеталарга қарши мудофаа тизимини яратиш учун ажратиш режалаштирилаётган 542 миллиард долларлик бюджет маблағлари етарли эмас.
«Қўшимча молиялаштириш талаб этилади», — дейди генерал.
Унинг таъкидлашича, дастур паст ва ўрта Ер орбитасида сунъий йўлдошлар архитектурасини яратишни ўз ичига олади — бу Хитой ва Россия каби давлатларнинг гипертовушли ракеталари ҳамда бошқа мураккаб таҳдидларини аниқлаш, кузатиш ҳамда яксон этиш учун зарур.
«Олтин гумбаз» дастури АҚШ собиқ президенти Роналд Рейганнинг Ядро ҳужумидан мамлакатни ҳимоя қилишга қаратилган Стратегик мудофаа ташаббуси билан солиштирилмоқда. Ўша пайтдаги ракеталарга қарши мудофаа дастури ниҳоят юқори харажатлар ва технологик чекловлар сабабли муваффақиятсизликка учраган эди.
Залцманнинг айтишича, «Олтин гумбаз» лойиҳаси ҳали ишлаб чиқилиш босқичида. Асосий режа тайёр бўлгач, у мудофаа вазири Пит Ҳегсетга топширилади ва у орқали Оқ уй тасдиғига тақдим этилади.
Аввалроқ Илон Маскнинг SpaceX компанияси ва унинг икки шериги янги авлод «Олтин гумбаз» ракеталарга қарши тизимини яратишга асосий номзодларга айлангани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

00:46
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди

12:21 / 24.07.2025
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади

23:22 / 23.07.2025
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади

23:01 / 22.07.2025