Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17-19 май кунлари қатор ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди
Андижондан Сурхондарё ва Навоийгача бўлган барча вилоятларнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин.

Фото: Kun.uz
17-19 май кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа маълум қилди.
У эҳтимолий сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларни санаб ўтган:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
“Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.
Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин”, – дейди Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москва суди журналист Юрий Дудни сиртдан ҳибсга олди
Жаҳон | 14:15
-
Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Ўзбекистон | 14:05
-
Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 13:58
-
ЖССТ омборига ҳужум қилган Исроил, Аҳмад аш-Шаръага уюштирилган суиқасдлар ва яна ЮНЕСКОдан чиқаётган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

18:27 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ ҳаво сақланиб туради

10:33 / 18.07.2025
Ҳафта охирида ҳам иссиқ ҳарорат давом этади

09:50 / 17.07.2025
Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

10:21 / 16.07.2025