Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларда микросаноат марказлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларда микросаноат марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида микросаноат марказларини барпо этиш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган.
Ҳужжат билан микросаноат марказлари учун ер участкаларини ажратиш ва уларда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш тартиби ишлаб чиқилган.
Микросаноат марказлари ҳудудларнинг ихтисослашуви ва тадбиркорлик анъаналари (ҳудудларнинг драйвери), юқори даромадли иш ўринларини яратиш, шунингдек, хорижий давлатлар (Хитой, Жанубий Корея, Туркия) тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган алоҳида концепция асосида барпо этилиши белгиланди.
Микросаноат марказларида ҳунармандчилик, тикувчилик, пойабзалчилик, қандолатчилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турлари билан шуғулланадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилади.
Микросаноат марказларига ишлаб чиқаришларни жойлаштиришда табиий газга муқобил бўлган ёқилғи турларидан ва энергия тежамкор технологиялардан (гелиоколлектор, иссиқлик насоси, қуёш панеллари, иссиқликни қайта тиклаш-рекуперация қилиш ва бошқалар) фойдаланишга устуворлик берилади.
Микросаноат марказларини қуриш учун ер участкалари ташаббускор пудрат ташкилотларига электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилади.
Ҳужжат билан Ҳудудларда микросаноат марказларини барпо этиш ҳамда уларга кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби тасдиқланди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марғилонда Gentra кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди
Ўзбекистон | 14:18
-
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда
Жаҳон | 12:59
-
Дунёдаги энг қимматбаҳоси. Hermès актриса Жейн Биркин учун тайёрлаган сумка 10 млн долларга сотилди
Жаҳон | 12:14
-
Қозоғистонда ўта хавфли касаллик, 10 йиллик визадан маҳрум қирғизлар ва русларга берилмайдиган паспорт
Жаҳон | 12:14
Мавзуга оид

12:18 / 04.07.2025
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

15:45 / 03.07.2025
Қорақалпоғистонда йирик туризм зонаси қурилади

11:56 / 23.06.2025
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

21:08 / 11.06.2025