Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқининг навбатдаги санкциялар пакетига Ўзбекистон компаниялари киритилиши мумкин – ОАВ
Россияга қарши санкциялар пакетига Хитой, БАА, Туркия, Сербия, Ветнам ва Ўзбекистон компаниялари киритилиши кутилмоқда.

Фото: Bloomberg
Европа Иттифоқига аъзо бўлган давлатларнинг элчилари Россияга қарши 17-санкция пакетини олдиндан келишиб олди. Улар Россиянинг «махфий флоти» таркибига кирувчи кемалар, шунингдек, Хитой, БАА, Туркия, Сербия, Ветнам ва Ўзбекистондаги компанияларга таъсир қилади. Bloomberg ва Financial Times (FT) хабарларига кўра, ушбу компаниялар энергия сотишдаги чекловларни четлаб ўтишга ёрдам бермоқда.
FT маълумотларига кўра, 149 та танкер ва 60 та компанияга чекловлар қўйилади. Уларнинг номи хабарда келтирилмаган.
Санкциялар пакетининг расман тасдиқланиши келаси ҳафта кутилмоқда.
«Бу чора-тадбирлар Москвага босимни сақлаб қолишга қаратилган, шу билан бирга Европа АҚШ президенти Доналд Трампнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича воситачилик уринишлари ҳозирча унчалик муваффақият бермаганидан сўнг, музокаралардан чиқиб кетишидан хавотирда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, агар Москва ўт очишни тўхтатишдан бош тортса, ЕИ Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакетини эълон қилмоқчи.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

22:53 / 24.07.2025
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди

15:06 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Россия авиақатновлар сонини ошириш бўйича келишувга эришди

13:40 / 24.07.2025
Россия ва Украина асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичини ўтказди

11:26 / 24.07.2025