Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Россияга ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, санкциялар билан таҳдид қилди
Франция президенти Эммануэл Макрон яқин кунларда Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса ва унга риоя қилмаса, унга нисбатан санкциялар жорий этилишини айтди. Франция раҳбарининг сўзларини La Repubblica келтирмоқда.

Фото: REUTERS/Valentyn Ogirenko
Макрон Россияга қарши аллақачон «бир неча ўнлаб» санкциялар пакети жорий қилинганини таъкидлаб, «АҚШ билан келишилган ҳолда, яқин кунларда Россияга қарши санкциялар қўлламоқчимиз», деди.
Шу билан бирга, у музлатилган Россия активларининг хатловга олинишига қарши чиқди ва бунинг учун ҳеч қандай «ҳуқуқий база» йўқлигини таъкидлади.
Россия ва Украина ўртасида 15 май куни Истанбулда бўлиб ўтадиган музокараларни шарҳлар экан, у «Украинада хавфсизлигимиз ўртага тикилган. Биз қуруқликда, денгизда ва ҳавода 30 кун давомида ўт очишни тўхтатишни истаймиз», деб таъкидлади.
Макроннинг сўзларига кўра, украиналиклар Россия назорати остидаги барча ҳудудларни қайтариб ололмаслигини «аниқ тушунишади», бироқ «жанглар тугаши ва Украина музокараларни бошлаш учун энг яхши ҳолатда бўлиши керак», бу эса «ҳудудий масалаларни ҳал қилишга имкон беради».
Украинадаги ўт очишни тўхтатишга тўхталиб, Макрон «бузилиш бор ёки йўқлигини, қаерда ва қайси томондан эканлигини аниқлаш» учун унга риоя қилиниши АҚШ ва Европа томонидан, хусусан, сунъий йўлдошлар орқали кузатилишини айтди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистон | 22:40
-
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?
Жаҳон | 22:31
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
-
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Жаҳон | 21:54
Мавзуга оид

22:31
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?

21:23
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

19:18
Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларини чеклаш таклиф қилинди

18:43