Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хавфсизлик хизматининг колл-маркази ишга туширилди
Жисмоний ва юридик шахслар 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали ДХХга мурожаат қилиш имконига эга бўлди. Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши айтилмоқда. Туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлар жавобгарликка тортилади.

Фото: Freepik
Давлат хавфсизлик хизмати ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Колл-марказ фаолият юрита бошлади.
Қайд этилишича, бу «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида ишга туширилган. Колл-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:
- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;
- давлат чегараси қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;
- Қуролли кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;
- терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;
- қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;
- давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;
- миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;
- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.
Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида (жиноят ишининг терговга тегишлилиги) белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163- (тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар), 182- (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш), 223- (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш), 246-моддаларида (контрабанда) назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.
Таъкидланишича, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасига асосан мазкур қонунни бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
«Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ва Украина асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичини ўтказди
Жамият | 13:40
-
Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 13:34
-
Илк гипертовушли ракетасини тақдим қилган Туркия, иқлим ўзгаришига баҳо берган БМТ суди ва Россия-Украина музокаралари – кун дайжести
Жаҳон | 13:30
-
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди
Таълим | 13:13
Мавзуга оид

12:15
Украинада коррупцияга қарши кураш агентликлари билан боғлиқ вазият бўйича намойишлар давом этмоқда

15:09 / 23.07.2025
Украинада коррупцияга қарши хизматлар мустақиллиги бекор қилиниши мумкин

13:27 / 23.07.2025
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси ва ички ишлар вазири билан учрашди

15:16 / 22.07.2025