Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди
Тошкент вилоятида жойлашган Қорабоғсой кўпригининг пиёдалар йўлаги қулаб тушди. «Ўзйўлкўприк» кластери хулосасида ушбу кўприкнинг умумий техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда дея баҳоланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган Қорабоғсой кўпригининг бир қисми қулаб тушди, деб хабар беради Автомобил йўллари қўмитаси.
Қайд этилишича, 13 май куни соат 20:00 ларда Тошкент—Оҳангарон—Ангрен—Қўқон—Шаҳрихон—Андижон автомобил йўлининг 85-километридаги Қорабоғсой кўприги четидаги охирги оралиқ қурилмаси, яъни пиёдалар йўлаги (бир дона оралиқ қурилма тўсин — 22,1 метр) синиб тушган.
Ушбу йўналиш бўйича автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланиб, ҳаракатланиш вақтинча D 019 «Ангрен шаҳрини айланиб ўтиш» автомобил йўлига ўтказилган.
Маълумотларга кўра, Қорабоғсой кўприги 1969 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, у 1995 йилда реконструкция қилинган.
«Ўзйўлкўприк» кластерининг Кўприк ва сунъий иншоотларни диагностика қилиш бўлими мутахассислари Автомобил йўллари қўмитасининг мурожаатига асосан қисқа муддатда мазкур кўприкда ўрганиш ишларини амалга ошириб, тегишли хулосани тақдим этган.
Унга кўра, кўприк конструкцияси техник ҳолати ўрганилганда, оралиқ қурилма тўсинларининг маънавий эскиргани, тўсинларнинг амалдаги юкламаларни кўтара олмаслиги, кўприк устки қопламаси қалинлиги меъёридан ортиб тўсинларга ортиқча юк бераётгани аниқланган.
Шунингдек, тўсинлар ўзаро яхлит бўлмай, алоҳида элемент сифатида ишлаётгани ҳамда кўприк устки қопламасидаги ёриқлардан ва қатнов қисми қопламасининг чекка қисмларидан оқиб тушган сувлар тўсинларни бутун танаси бўйлаб тарқалиб, каррозияга учратаётгани, тўсинлардаги ёриқлардан сув сизиб кириб ишчи арматураларини ҳам коррозияга учратаётгани маълум бўлган.
Кўприкнинг умумий техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда дея баҳоланган ва келгусида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кўприкда тўлиқ реконструкция ишларини олиб бориш лозимлиги кўрсатилган.
«Кўприк жойлашган автомобиль йўли I тоифага тўғри келгани, кўприк габарити автомобиль йўлига мос эмаслиги, автомобиллар ҳаракатида айнан кўприк жойлашган оралиқда тирбандликлар ҳосил бўлаётганини инобатга олиб, кўприк реконструкция ишлари доирасида автомобил йўли тоифасига ва замонавий A 14, NK 100 меъёрий талабларга мос бўлган янги кўприкни қуриш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилган», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди
Таълим | 13:13
-
Ўзбекистон ва Тожикистон чегараолди савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт | 12:54
-
Амур областида йўқолган самолёт қолдиқлари топилди
Жаҳон | 12:40
-
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади
Жаҳон | 12:21
Мавзуга оид

16:13 / 23.07.2025
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда

23:20 / 09.06.2025
Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди

12:20 / 02.06.2025
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди

23:34 / 22.05.2025