Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
Ҳисоб-китобларга кўра, агар бу кўлнинг суви Марс юзаси бўйлаб тенг тақсимланса, унинг баландлиги 520 дан 780 метргача етади.

Халқаро олимлар гуруҳи Марснинг ички қатламларида сув мавжудлигига ишора қилувчи белгиларни аниқлади. Бу ҳақда Eurekalert сайтида эълон қилинган пресс-релизда сўз боради.
Қайд этилишича, тадқиқот Хитой Фанлар академиясининг Геология ва геофизика институти, Австралия Миллий университети ва Италиянинг Миландани Бикокка университети мутахассислари томонидан амалга оширилган.
Геофизиклар ва геологлар NASA’нинг InSight сейсмометри орқали олинган маълумотлар асосида Марсдаги энг йирик метеорит зарбалари ва сайёрада кузатилган силкинишларни ўрганиб чиққан.
Таҳлил натижаларига кўра, сайёра юзасидан 5,4 дан 8 километргача бўлган чуқурликда тўлқинлар ҳаракатининг секинлашишига олиб келадиган аномалия аниқланган. Бу мазкур оралиқда суюқ сув бор бўлиши мумкинлигини англатади. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, агар бу сув Марс юзаси бўйлаб тенг тақсимланса, унинг баландлиги 520 дан 780 метргача етади.
Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, ўрганишлар InSight модули жойлашган нуқтадаги сейсмик тезликлар ўзгариши асосида олиб борилган. Уларнинг сўзларига кўра, аниқроқ маълумот олиш учун қўшимча миссиялар ўтказилиши зарур.
Олимлар, шунингдек, Марс илгари сув билан қопланганини қайд этган. Бу давр тахминан 3 миллиард йил олдин тугаган. Сув Амазон даврида бутунлай йўқолиб кетган. Геофизиклар суюқ сув мавжудлиги Марсда ҳаёт эҳтимоли ва инсоният келажагига оид муҳим саволларни юзага чиқаришини таъкидламоқда.
Бунгача Perseverance аппарати Марсда илгари сув мавжуд бўлганига оид далилларни топган эди. Олимлар сайёра юзаси остида камида икки хил минералнинг шаклланиш ҳодисаси содир бўлганини аниқлаган. Улардан бири Марс юзасига яқин, иккинчиси эса чуқурроқ жойда ҳосил бўлган. Бу эса Марсдаги сув тупроқ жинслар орасига чуқур кириб борганини англатади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Трампнинг ултиматумидан кейин Путин: «Орешник»ни серияли чиқара бошладик»
Жаҳон | 20:07
-
Тошкент вилоятида бир қанча газ «заправкалари» фаолияти вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистон | 19:34
-
Қирғизистонда 1 сентябрдан йўлларда ҳайдовчиларнинг қоидалар бўйича билимини текшириш бошланади
Жаҳон | 19:26
-
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади
Ўзбекистон | 19:19
Мавзуга оид

10:44 / 30.07.2025
Тошкентда битта хонадон қарздорлиги сабаб бутун қават сувдан узиб қўйилди

08:27 / 28.07.2025
Эронда сув захиралари энг паст даражага тушиб кетди

14:33 / 21.07.2025
Ортиқчаси зарар, ози хавфли: кунлик сув истеъмоли қанча бўлиши лозим?

22:00 / 17.07.2025