Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги меҳмонхонада ёнғин юз берди. Қурбонлар бор
Калкуттада жойлашган Rituraj меҳмонхонасида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 14 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳозирча номаълум.

Фото: Getty images
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида жойлашган меҳмонхоналардан бирида юзага келган йирик ёнғин оқибатида ўндан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб ёзади BBC.
Қайд этилишича, 29 апрел куни кечқурун Калкутта шаҳридаги Rituraj меҳмонхонасида ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида камида 14 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Шунингдек, яна икки киши жиддий жароҳат олган.
Полиция ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун махсус тергов гуруҳини тузган.
Маълум қилинишича, меҳмонхонада бўлган фуқаролар бино томига чиқиб олиб, телефонларидаги фонарлар орқали ёрдам сигналларини йўллаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда одамлар оловдан қочиш учун ўз хоналари деразаларига чиқиб олганини кўриш мумкин.
Indian Express’га кўра, бинода қолиб кетган одамларни қутқариш учун ўт ўчирувчилар гидравлик нарвонлардан фойдаланган. Полициянинг қайд этишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти меҳмонлар бўлиб, улар ўз хоналаридан чиқишга улгурмаган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Х ижтимоий тармоғига ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация тўланишини ёзиб қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, 21 январга ўтар кечаси Туркиянинг Болу вилоятида жойлашган «Карталкая» тоғ-чанғи курортидаги Grand Kartal меҳмонхонасида ёнғин чиққанди. Ўшанда ёнғин оқибатида жами 78 киши ҳалок бўлган, яна 51 киши яраланган эди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

23:11 / 23.07.2025
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди

20:45 / 23.07.2025
Ҳиндистон талабаларга Ўзбекистондаги тиббий олийгоҳда ўқимасликни тавсия қилди

12:23 / 23.07.2025
Қибрайда яшаш уйи ва қурилиш моллари дўкони ёниб кетди

12:19 / 23.07.2025