Жамият | 19:49 / 25.04.2025
1804
1 дақиқада ўқилади

Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган аёл ва унинг фарзанди Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Тошкентга олиб келинди.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликларнинг Тошкентга қайтишига кўмаклашди.

Қайд этилишича, Бош консулхона томонидан Ўзбекистон фуқароси М.Т.нинг Новосибирск шаҳрида дунёга келган қиз фарзанди учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришда зарур ёрдам кўрсатилган.

«Барча расмиятчиликлар қисқа муддатда ҳал этилди ва зарур ҳужжатлар юртдошимизга топширилди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, она ва бола 23 апрел куни Новосибирск—Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга соғ-саломат қайтган.

Аввалроқ Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган вояга етмаган бола ва унинг ота-онаси Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга кузатиб қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид