Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
Қибрай туманининг Бўстон маҳалласида бетон ариқчалар ётқизиш учун йўл чеккаси ковланяпти. Эътиборлиси, ариқ нақ ишлаб турган сув тармоғининг устига ётқизиляпти: эскирган, айрим жойлари ёрилган қувурларнинг устига. Қазиш жараёнида ҳам эски қувурларга шикаст етказилган. Эртага қувур ёрилса, таъмирлаш учун яп-янги бетон ариқни ёришга тўғри келади.

Фото: Kun.uz
Қибрай туманидаги Чинобод қишлоғи, Бўстон маҳалласида бўлган Kun.uz мухбири қизиқ манзарага шоҳид бўлди.
Маҳалланинг ички йўли бўйлаб ариқ қазиляпти. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, ариқни қазишдан мақсад – томорқаларни суғориш учун юқори ариқдан сув келтириш. Лекин...
Ҳолатнинг ажиблиги шундаки, бетон ариқ (“лоток”) тўғридан тўғри ичимлик суви қувурлари устидан ётқизиляпти. Қувурлар шундоқ ҳам эскириб, бир қатор жойлари ёрилган. Боз устига, қазиш жараёнида ўша эски қувурларга ҳам шикаст етган.
Ўзи қониқарсиз, эскириб кетган қувурлар энди бетоннинг остида қолса-ю, эртага дарз кетган жойлардан сув чиқиб кетса, аниқки, сувсозлар янги бетон ариқни бузиб, қувурларни таъмирлашига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12
-
Wyndham халқаро меҳмонхоналар тармоғи Чорвоқда курорт қурилишини эълон қилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Аргентинадан бошпана топган нацистларга оид ҳужжатлар махфийликдан чиқарилди
Жаҳон | 16:59
-
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
Жаҳон | 16:52
Мавзуга оид

13:41
Россиядаги қурилишда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

15:59 / 16.04.2025
Қурилиш назоратчиларига бодикамера ва планшет берилади

14:41 / 16.04.2025
Қурилиш инспекцияси мустақил органга айлантирилади

13:20 / 16.04.2025