Агар АҚШ ядро синовларини тикласа, Россия ҳам шундай қилиши мумкин – Шойгу
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби сўзларига кўра, ҳозир синовларни қайта бошлашга шошилинч эҳтиёж йўқ, аммо мамлакат сўнгги йилларда ҳарбий салоҳиятини оширган.

Фото: Валерий Шарифулин/ ТАСС
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу, агар АҚШ ядровий синовларни қайта тикласа, Россия Мудофаа вазирлиги ва Росатом ҳам шунга тайёрлигини айтди. ТАСС агентлигига берган интервьюсида у АҚШ ҳозир янги қурол тизимларини фаол равишда ишлаб чиқаётганини таъкидлади.
«Айни дамда Америка ядро қуролларининг кафолат муддати тугаяпти, бунга параллель равишда янги қурол тизимлари фаол ишлаб чиқилмоқда. Бу АҚШни ядровий синовларни қайта бошлашга ундаши мумкин», деди Сергей Шойгу.
Шу билан бирга, Шойгу ҳозир синовларни қайта бошлашга шошилинч эҳтиёж йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия сўнгги йилларда ҳарбий салоҳиятини оширган.
СССР сўнгги ядровий синовни 1990 йил 24 октябрда Новая Земля оролида ўтказган ва 70 килотонна қувватга эга бўлган бомбадан фойдаланган эди. Шундан бери ядровий синовларга мораторий жорий қилинди. 1949 йилдан 1990 йилгача СССР 715 та ядровий синовни ўтказган.
Мавзуга оид

21:37
Британия биринчи бўлиб АҚШ билан «савдо битими» тузди

21:34
Москва ва Вашингтон Россия газини Европага етказиб беришни тиклаш вариантини муҳокама қилмоқда

19:54
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди

18:47