Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади
Ўзбекистон президенти Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

Фото: AP
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рим папаси Франсискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.
Давлат раҳбари ўз мактубида Руҳоний Ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади.
Президент Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.
Рим папаси Франциск 2025 йил 21 апрел куни, Ватикандаги қароргоҳи — Каса-Санта-Мартада оламдан ўтди. У 88 ёшда эди. Кардинал Кевин Фаррелл Ватикан телеканали орқали папанинг ўлими ҳақида расман хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил феврал ойи ўрталарида Рим папаси Франциск бронхит ташхиси билан шифохонага ётқизилганди. Кейинроқ унинг ҳолати кескин оғирлашган — унда икки томонлама пневмония аниқланган ва бир неча бор сунъий нафас олдириш аппаратига уланганди. Кардинал Жанфранко Равази «агар папалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ мураккабликлар юзага келадиган бўлса», Франциск тахтдан воз кечиши мумкинлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий етишмовчилик, менталитет ва негативлик – ўзбекистонликлар руҳиятидаги тушкунлик сабаби нима?
Жамият | 21:03
-
Талъат Валиев Хавфсизлик кенгашидаги лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 21:02
-
Трамп ваъда қилган Patriot тизимларидан биринчиси Украинага етиб келди
Жаҳон | 19:40
-
«Йўқ, бу бино беш йил аввал қурилган» — АҚШ Марказий банки раҳбари Трампни «тузатди»
Жаҳон | 19:39
Мавзуга оид

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

15:07 / 10.07.2025
Рим папаси яна Ватиканга Украина бўйича музокараларга таклиф қилди

16:53 / 09.07.2025