Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди
Компания 2035 йилгача бундай самолётлардан фойдаланишга ўта олмаслигини тан олди. Airbus ҳозирга қадар бу каби ихтиролар учун умумий ҳисобда 1,7 млрд доллар сарфлаб бўлган.

Фото: AP
Европанинг Airbus самолётсозлик корпорацияси 2035 йилга бориб бозорга нол миқдорда зарарли газ чиқарадиган водород двигателли йўловчи самолётини тақдим этиш режасидан воз кечди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
Airbus раҳбари Гийом Фори 2020 йилда компания авиасаноатда «яшил ўтиш»га бошчилик қилмоқчи эканини айтганди. У 15 йил давомида водород двигателли самолётларнинг учта типини серияли ишлаб чиқаришга тайёр бўлиши тахмин қилинган эди. Уларнинг энг каттаси 200 нафар йўловчига мўлжалланган ва парвоз давомийлиги 3,7 минг километрга етиши керак бўлган.
Airbus водороддан ёнилғи сифатида фойдаланишни ўнлаб авиакомпаниялар базасида ва дунё бўйлаб 200 дан ортиқ аэропортларда синаб кўрди. Ихтиролар учун умумий ҳисобда 1,7 миллиард евро сарфланди — бу асосан компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан. Airbus шунингдек, компаниянинг энг йирик акциядори бўлган Франция ҳукуматидан ҳам катта миқдорда субсидия олган.
Натижада Airbus водород ёнилғига ўтиш учун самолётлар конструкциясида катта ўзгаришларни амалга ошириш талаб этилишига ишонч ҳосил қилган. Шу боис Гийом Фори 2035 йилга қадар «яшил» самолётлар пайдо бўлмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

20:00 / 13.04.2025
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди

22:54 / 26.03.2025