Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
Ҳибсга олинган мигрантлар Қўшма Штатларда террорчилик ташкилоти дея тан олинган «Трен-де-Арагуа» гуруҳига алоқадор эканликда айбланмоқда.

Фото: REUTERS
АҚШ Олий суди Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи (ACLU) даъвосини қабул қилди ва ҳукуматга венесуэлалик мигрантларни депортация қилишни вақтинча тақиқлади. Президент Доналд Трамп маъмурияти даъвони рад этишни талаб қилди.
Венесуэлалик мигрантлар гуруҳи АҚШда террорчилик ташкилоти дея тан олинган «Трен-де-Арагуа»га алоқадор эканликда айбланмоқда. Уларни Қўшма Штатлардан депортация қилиш қарори ташқи душманлар тўғрисидаги қонун асосида қабул қилинган — у мигрантларни суд қарорисиз мамлакатдан чиқариб юбориш имконини беради. Ушбу қонундан охирги маротаба Иккинчи жаҳон уруши вақтида фойдаланилган.
«Улар [венесуэлалик мигрантлар] яқинда Адлия ва Ички хавфсизлик вазирликлари томонидан яхшилаб режалаштирилган ҳамда амалга оширилган рейдлар давомида ҳибсга олинган», — дейди Трампнинг маслаҳатчиси Стивен Миллер.
Қўлга олинган венесуэлалик мигрантларнинг барчаси Техасдаги Блубоннет қамоқхонасида сақланмоқда. Уларнинг аниқ сони номаълум. ACLU ўз даъвосида кўрсатишича, депортация тўғрисидаги қарор қўлга олинганларнинг «Трен-де-Арагуа» гуруҳига алоқаси исботланмай туриб қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Венесуэла президенти Николас Мадуро ва АҚШ президенти Доналд Трамп мигрантларни депортация қилиш тўғрисида келишувга эришган эди. Венесуэлага репатриация феврал ойида тўхтатилганди, бунга Оқ уй раҳбари Chevron компаниясини Жанубий Америка давлатида фаолият юритиш лицензиясидан маҳрум қилгани сабаб бўлган. Ўз навбатида Мадуро ҳукуматга АҚШда қўлга олинган венесуэлалик мигрантлар репатриацияси учун зарур бўладиган рейслар сонини оширишни буюрган.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марснинг Ердаги энг катта парчаси 5,3 миллион долларга сотилди
Жаҳон | 22:00
-
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57
-
“Вагнер”га ёлланган ўзбекистонлик жиноий жазога тортилди
Жамият | 21:37
-
Трамп Coca-Cola рецептини ўзгартиришни талаб қилди, компания бунга рози
Иқтисодиёт | 21:30
Мавзуга оид

10:30
Мерц АҚШга Трампнинг тарифларига қатъий жавоб билан таҳдид қилди

07:51
Германия суди АҚШ дронлари зарбаси бўйича шикоятни рад этди

23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?

11:27 / 16.07.2025