Судялик лавозимида ишлайдиган аёллар улуши оширилади
Ўзбекистоннинг суд тизимидаги судялик лавозимларига аёл номзодлар кўрсатилиши оширилади ва гендер тенглик принципи таъминланади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, ҳуқуқшунос аёлларнинг суд тизимида лавозим даражалари бўйича кўтарилиши ва касбий кўникмаларини ривожлантириши учун уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича махсус дастурлар жорий этилади.
Жамиятда аёл ҳуқуқшуносларнинг роли ҳақида ва суд тизимида аёлларни судялик лавозимига тайинлаш имкониятлари тўғрисида аёллар хабардорлигини ошириш бўйича ахборий тарғиботлар ўтказилади.
Бунинг натижасида Ўзбекистонда суд тизимида аёлларнинг судялик лавозимида фаолият кўрсатиш улуши ошади ҳамда ушбу соҳада гендер тенглик принципи янада яхшиланади.
БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ суд тизимини янада такомиллаштириш, суднинг мавқейини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш режалаштирилган.
Одил судловга оид халқаро стандартларга асосан “Судялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги, “Судялар мақоми тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Қонун лойиҳалари белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.
Мавзуга оид

13:59 / 30.04.2025
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди

09:46 / 30.04.2025
Уч ойда қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани маълум қилинди

11:55 / 21.04.2025
Тошкентда судя маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда

17:55 / 01.04.2025