Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти
Теҳрон ён беришга тайёр, аммо Вашингтон талаб қилганидек, уранни бойитишдан бутунлай воз кечмайди. Эрон ядро дастури бўйича АҚШ билан музокараларнинг янги босқичи олдидан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Москвага ташриф буюрди.

Фото: Iran's Ministry of Foreign Affairs/AFP
Эрон АҚШ билан потенциал янги ядровий келишув келажакда Вашингтон томонидан бир томонлама равишда бузилмаслигига кафолат олишни истайди. Бу ҳақда 18 апрел, жума куни Эрон ҳукуматининг юқори мартабали мулозимига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди. Унинг эслатишича, 2018 йилда Қўшма Штатлар уч йил аввал тузилган аввалги шунга ўхшаш келишувни бекор қилган эди.
Худди шу манбанинг Reuters агентлигига айтишича, Теҳрон Вашингтон билан музокараларда Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий белгилаган «қизил чизиқлар»дан ўтишга тайёр эмас. Хусусан, Эрон, расмийнинг сўзларига кўра, ҳеч қачон ядровий технологиядан бутунлай воз кечишга ва ўзида бўлган бойитилган уран миқдорини 2015 йилги келишувда белгиланган даражага туширишга рози бўлмайди. Теҳрон ракета дастурини ҳам муҳокама қилишдан бош тортмоқда. Шу билан бирга, Эрон раҳбарияти ҳали ҳам қандайдир ён босишга тайёр, бироқ гап айнан нима ҳақида кетаётгани хабар берилмаган. Бунинг эвазига у санкциялар бекор қилинишини истайди.
Айни пайтда АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф яқинда АҚШнинг Эрон билан келишуви Теҳрон уранни бойитиш дастурини бутунлай тўхтатган тақдирдагина амалга ошишини айтди. Бу Вашингтон позициясининг сезиларли даражада қаттиқлашиши: Уиткофф аввалроқ Эронда ишлаб чиқаришни давом эттириш, агар у фақат фуқаролик мақсадларида ва қатъий халқаро назорат остида амалга оширилса, мумкин бўлишини билдирган эди.
Мавзуга оид

20:58
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди

17:43
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди

16:18
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди

08:58