ОАВ: Россияда юзга яқин дезертир яна ҳарбий қисмдан қочишга уринди
Краснодардаги ҳарбий комендатурадан бор-йўғи етти нафар аскар қочишга муваффақ бўлди ва улардан тўрт нафари тез орада қўлга олинди, деб ёзади Россия Telegram каналлари. Россия Ички ишлар вазирлиги ушбу маълумотни текшираётганини маълум қилди.

Фото: РИА Новости
18 апрел, жума куни кечқурун Россиянинг Baza ва «Осторожно, новости» Telergam каналлари аввалроқ ўз қисмини рухсатсиз тарк этганликда айбланган 100 га яқин ҳарбий хизматчи Краснодардаги ҳарбий комендатурадан қочишга уринганини хабар қилди. ОАВ маълумотларига кўра, бу аскарлар «махсус ўралган ҳудуд»да сақланаётган бўлса-да, улар панжарани бузиб, комендатуранинг асосий ҳудудига чиққан.
Кейинроқ Baza'нинг аниқлик киритишича, етти нафар аскар ҳарбий қисмни тарк этишга муваффақ бўлган ва улардан тўрт нафари тез орада қўлга олинган. «Краснодар и край» Telegram каналида қочиб кетган уч шахснинг тавсифи эълон қилинди, улар ҳали ҳам қидирилмоқда. ОАВ хабарларига кўра, улар қуролсиз.
3-Трудовая кўчасида транспорт ҳаракати тўхтатилди, у «ҳар томондан тўсиб қўйилган», хавфсизлик кучлари барча машиналарни текширмоқда, деб хабар беради РБК.
Россия Ички ишлар вазирлиги Краснодарда ҳарбий хизматчиларнинг қочиб кетиши эҳтимоли ҳақидаги маълумот текширилаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025
Мерц Путинни 12 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатишга чақирди

12:38 / 12.05.2025