Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари терроризмга қарши курашни муҳокама қилди
Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишда минтақавий хавфсизлик, терроризм, радикаллашув ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, экологик ва транспорт хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ҳарбий атташеси Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Осиёда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.
Тадбир Ўзбекистоннинг раислиги доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари форматида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади. Унда Марказий Осиё яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот тамойилларига асосланган стратегик шериклик минтақасига айланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига раислигида глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатлар олдида турган долзарб масалаларнинг барқарор ечимларини биргаликда излашга қаратилган минтақавий шериклик кун тартибини илгари суради, дейилади хабарда.
Иштирокчилар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, радикаллашув ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, минтақада экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, Марказий Осиёда транспорт хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп ваъда қилган Patriot тизимларидан биринчиси Украинага етиб келди
Жаҳон | 19:40
-
«Йўқ, бу бино беш йил аввал қурилган» — АҚШ Марказий банки раҳбари Трампни «тузатди»
Жаҳон | 19:39
-
Касб эгаллаш учун интернет орқали бепул видеодарслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 19:31
-
“КАМАЗ” савдодаги пасайиш сабаб 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда
Бизнес | 19:23
Мавзуга оид

11:40 / 24.07.2025
Ўлимлар, иқтисодий йўқотиш ва катта харажатлар – аномал об-ҳаво Марказий Осиёга жиддий хавф солмоқда

15:04 / 07.07.2025
Россия Марказий Осиё энергетика тизимларининг параллел ишига қўшилиш ниятида

23:21 / 03.07.2025
“Тасодифий, лекин яхши контекст” — экспертлар Озарбойжонга ташрифнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида

20:14 / 03.07.2025