Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади
2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

Фото: Freepik
Ҳукумат қарори билан «Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида»ги вақтинчалик Низом қабул қилинди.
Низом Хоразм вилоятида 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
- тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 10 млн сўм;
- 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 15 млн сўм;
- 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 20 млн сўм.
Бунда меҳмонхона камида 2 қаватдан иборат бўлиши лозим.
Меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида 5 йил ушбу тоифани сақлаб қолиши лозим.
Мавзуга оид

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди

22:15 / 01.05.2025