Украина ва АҚШ фойдали қазилмалар бўйича шартнома тузиш ниятида меморандум имзолади
Битим муҳим сармоя киритиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва Украина ва АҚШ ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун имкониятлар очиши таъкидланмоқда.

Фото: Facebook / Юлия Свириденко
Украина ва Қўшма Штатлар иқтисодий ҳамкорлик шартномасини тузиш ниятида меморандум имзолади. Бу ҳақда Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко маълум қилди.
«Биз Украинани қайта тиклаш учун инвестиция жамғармасини яратишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Битим муҳим сармоя киритиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва Украина ва АҚШ ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун имкониятлар очади — айнан шу мақсадда жамоалар ҳужжат устида ишламоқда», деди у.
Свириденко сўзларига кўра, шартноманинг якуний матнини келишиш ва имзолаш қолган, шундан сўнг ҳужжат ратификация қилиш учун ҳар икки давлат парламентларига юборилади.
Президент Доналд Трамп маъмурияти Украинадан уруш пайтида кўрсатилган ёрдамни қоплашни талаб қилмоқда. Вашингтон талаб қилаётган келишув Қўшма Штатлар Украинанинг бўлажак сармоявий лойиҳаларидан, жумладан, фойдали қазилмаларидан тушадиган фойданинг бир қисмини олишини кўзда тутади.
Апрель ойи бошида Reuters манбаси АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясидан Украина орқали ўтувчи «Газпром» қувури устидан назоратни қўлга киритишни талаб қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Музокаралар давомида АҚШ маблағларни қайтариш бўйича ўз талабларини 300 миллиард доллардан 100 миллиард долларга туширган.
Мавзуга оид

16:31
Сулҳ ўрнига – Истанбулда янги музокаралар. Путин Ғарбнинг 30 кунлик оташкесим бўйича таклифига қандай жавоб қайтарди?

07:45
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди

23:18 / 10.05.2025
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади

22:28 / 10.05.2025