Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун Германия тараққиёт банкидан 23,5 млн евро кредит олинади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Германия тараққиёт банки ўртасида «Микро, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш» лойиҳасининг III фазаси доирасида 23,5 млн евро кредит ва 3 млн евро грант маблағларини жалб қилиш бўйича битим имзоланди.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жорий йилнинг 17 апрел куни Германия тараққиёт банкининг (KfW) Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бошқарувчиси Ёнас Ратфелдер бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИМВ ахборот хизмати хабар берди.
Мулоқот давомида томонлар кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар, кичик ва ўрта бизнесни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай молиявий шароитлар яратишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борган.
Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш жараёнлари, қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда капитал ва молия бозорларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашган.
Шу билан бирга, Германия тараққиёт банки иштирокида «Микро, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш» лойиҳасининг III фазаси юзасидан 23,5 млн евро кредит ва 3 млн евро грант маблағларини жалб қилиш бўйича битим имзоланган.
Мавзуга оид

18:22 / 28.04.2025
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади

15:24 / 09.03.2025
Фарғонада онлайн қиморга берилган шахс яширинча ҳамкасблари номига кредит олиб, уларни ҳам ютқазди

12:13 / 07.03.2025
Фуқаро ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин?

18:43 / 05.03.2025