Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этади
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов ишчи ташрифи билан Испаниянинг Наварра автоном провинциясида бўлди.

Фото: Дунё
Ташриф чоғида Наварра президенти Мария Чивите ва ҳудуднинг етакчи Enhol Group ҳамда KWD Auto компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.
Наварра президенти Мария Чивите билан учрашувда у икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга масалалари хусусида фикр алмашилди. Энергетика, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, сайёҳлик ва маданий алмашинув соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, меҳнат миграцияси, хусусан, Наварранинг қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Enhol Group компанияси раҳбарияти кечган билан музокараларнинг асосий мавзуси Қорақалпоғистонда қуёш ва шамол электр станцияларини яратиш, шунингдек, "Аму-Бухоро" канали насос станцияларини электр энергияси билан таъминлаш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўлди. Компания вакиллари Ўзбекистонда барқарор қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, республикада логистикани оптималлаштириш билан янги қувватларни яратиш орқали етказиб бериш занжирини кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
KWD Auto компанияси мутасаддилари Ўзбекистон корхоналари билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва автомобил бутловчи қисмларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этишдан манфаатдорлигини билдирди. Томонлар "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси билан тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Наварра университети ректори Мария Ирабуру билан кечган мулоқотда тиббиёт, фармацевтика ва бизнес соҳаларида ўзбек мутахассислари учун академик алмашинув, қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиёт ўташ истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Ушбу ташаббусларни батафсил ўрганиш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли идоралари вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москва суди журналист Юрий Дудни сиртдан ҳибсга олди
Жаҳон | 14:15
-
Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Ўзбекистон | 14:05
-
Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 13:58
-
ЖССТ омборига ҳужум қилган Исроил, Аҳмад аш-Шаръага уюштирилган суиқасдлар ва яна ЮНЕСКОдан чиқаётган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

08:15
Испанияда Украина ИИВ собиқ ходими ўлик ҳолда топилди

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

08:25 / 18.07.2025
Ўзбекистон испанлар орасида саёҳат учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

22:05 / 13.07.2025