Гуржистон чет элликларни чиқариб юбориш тартибини соддалаштиради
Чиқариб юборишни соддалаштириш мақсадида Гуржистон жиноят ва маъмурий кодексларига ўзгартиришлар киритилади. Бошқа нарсалар қаторида, киришни тақиқлаш ва жарималарни ошириш бўйича моддаларни қўшиш режалаштирилган.

Фото: pixabay.com
Гуржистон чет элликларни чиқариб юборишни соддалаштирмоқчи. 17 апрел, пайшанба куни идора сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, мамлакат Ички ишлар вазирлиги қонунчиликка хорижликларнинг Гуржистон ҳудудида бўлиш қоидаларини қатъийлаштирувчи тузатишлар тайёрлади.
Ҳужжатда айтилишича, Гуржистон жиноят ва маъмурий кодексларига ўзгартиришлар киритиш ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтириш ва халқаро ҳимояни таъминлаш қоидаларини такомиллаштириш учун зарур. Бошқа нарсалар қаторида, янги жазо тури — Гуржистондан депортация қилиш ва маълум муддатга киришни тақиқлаш режалаштирилган.
Гуржистонда бўлиш қоидаларини бузган хорижликлар учун жарима миқдорини ошириш кўзда тутилмоқда. Ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш тартиби «сезиларли даражада соддалаштирилади».
«Бошпана бериш тартибини суиистеъмол қилишнинг олдини олиш» мақсадида Ички ишлар вазирлиги чет эл фуқаросининг бошпана сўраш ҳақидаги аризаси, агар бундай чет эл фуқаросининг кириши давлат хавфсизлигига таҳдид соладиган бўлса, Гуржистонга киритилмасдан давлат чегарасида кўриб чиқиладиган механизмни жорий этишни таклиф қилмоқда.