Жаҳон | 08:20 / 17.04.2025
8503
2 дақиқада ўқилади

Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Lada Largus йўлда турган юк автомобилига урилди. Оқибатда бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 5 киши жароҳат олди.

Фото: Саратов вилояти давлат транспорт инспектсияси

Саратов вилоятида Дергачевский тумани “Дергачи” аҳоли пункти яқинида ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, жорий йил 16 апрел куни соат 01:10 ларда  Саратов вилоятининг “Тамбов-Пенза-Саратов-Пристанное-Ершов-Озинки” трассасининг 519 км. Дергачевский тумани, “Дергачи” аҳоли пункти яқинида “Лада Ларгус” русумли автомашинасида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва А298 трассасида турган юк автоулови иштирокида йўл-транспорт ходисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси  - 1987 йилда туғилган К.Ф.З. воқеа жойида вафот этган ва 5 нафар ватандош турли тан жароҳатлар билан туман шифохонасига жойлаштирилган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, Саратов вилояти ваколатли ва мутасадди идоралар билан алоқа ўрнатилиб, вафот этган фуқаро жасадини ватанга қайтариш ишлари билан боғлиқ жараёнлар бошланган ва жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатиб келиняпти.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкин: +7-843 526-55-63;  +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65. Telegram: t.me/KAZAN_MFA, @kazan_mfa_uz.

Мавзуга оид