Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади
Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши лойиҳани ёдгорликларга зиён етказилмаслиги кафолатланиши шарти билан тасдиқлаган.

Фото: mytashkent.uz
Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг 9 апрелда ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуасига кирувчи бир қатор тарихий объектларга оид таъмирлаш-тиклаш лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Зарқайнар кўчасида жойлашган Абу Бакр Каффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Намозгоҳ ва Тиллашайх масжидлари бўйича тақдим этилган реставрация лойиҳалари кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланган.
Таъкидланишича, лойиҳаларда ёдгорликларга зиён етказилмаслиги кафолатланиши ва девор таги тўшамаси махсус оби ғишт — 250×250×50 ўлчамдаги хумдонда пиширилган мусулмон ғиштидан фойдаланиш шарти билан тасдиқланган.
Мазкур ишлар бўйича ижро ва назорат Маданий мерос агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва «Маданий мерос илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасига юклатилган.
Шунингдек, Навоий вилоятидаги Қизилтепа тарихий музейини таъмирлаш ва Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган Манак ота зиёратгоҳида мақбара ҳамда ёрдамчи бинолар қуриш лойиҳалари ҳам Кенгаш томонидан маъқулланган.
Мавзуга оид

16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади

10:24 / 01.05.2025
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин

17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди

07:59 / 30.04.2025