Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TIME дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди
Америка журнали Трамп, Вэнс, Маск ва Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръани рўйхатнинг «етакчилар» тоифасига киритди.

Фото: Getty images
TIME журнали томонидан ҳар йили тузиладиган дунёдаги энг нуфузли 100 киши рейтинги эълон қилинди.
«Етакчилар» тоифасига АҚШ президенти Доналд Трамп, вице-президенти Жей Ди Вэнс, SpaceX асосчиси Илон Маск ва савдо вазири Говард Лютник киритилди. Шунингдек, ушбу тоифадан Британия бош вазири Кир Стармер, Германиянинг бўлажак канцлери Фридрих Мерц, Аргентина президенти Хайвер Милей ва Суриянинг муваққат президенти Аҳмед аш-Шаръа ҳам ўрин олди. Владимир Путин етакчилар қаторида йўқ.
Трамп ҳақидаги мақолада «ҳеч бир бошқа замонавий президент АҚШ ҳукуматини Доналд Трамп каби қатъият билан ўз назоратига олмаган», дейилади. «У компаниялар ва университетларга инклюзивлик дастурларини ёпиш учун босим ўтказиб, Америка маданиятини ўнг томонга буришга уринмаганида, Гренландияга бостириб кириш ва Украинага кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатиш таҳдиди билан АҚШ иттифоқчиларини қўрқитаётган эди. Унинг қолган президентлик муддати эса мамлакатни ва бутун дунёни қай даражада эгиб, синдириш даражасигача олиб бора олишини кўрсатади», — деб ёзади Time мухбири Браян Беннет.
Рўйхат жами олти тоифага ажратилган. TIME санъат арбоблари тоифасига қўшиқчи Эд Ширан ва актриса Скарлетт Йоҳанссонни киритган. «Кумирлар» бўлимида актёрлар Деми Мур ва Эдриен Броуди, шунингдек, турмуш ўртоғи номаълум шахслар билан 10 йил давомида зўрлаб келган франциялик аёл Жизел Пелико ҳам бор.
Теннисчи Серена Уилямс, гимнастика бўйича бир неча карра Олимпиада чемпиони Симон Байлс ва Meta асосчиси Марк Цукерберг эса «титанлар» тоифасига киритилди.
TIME 100 рўйхати Американинг TIME журнали томонидан 1999 йилда таъсис этилган. Унга «Санъаткорлар», «Кумирлар», «Кашшофлар», «Титанлар», «Инноваторлар» ва «Етакчилар» тоифалари бўйича дунёдаги энг нуфузли одамлар киритилади. Ўтган йили «Етакчилар» тоифасига россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навалнийнинг рафиқаси Юлия Навалная киритилган эди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди
Таълим | 13:13
-
Ўзбекистон ва Тожикистон чегараолди савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт | 12:54
-
Амур областида йўқолган самолёт қолдиқлари топилди
Жаҳон | 12:40
-
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади
Жаҳон | 12:21
Мавзуга оид

15:05 / 10.07.2025
Иш ва ҳаёт баланси энг яхши бўлган давлатлар рейтинги тузилди

15:47 / 27.06.2025
Fitch Ўзбекистон суверен рейтингини «BB-»дан «BB»га ўзгартирди

10:33 / 23.06.2025
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

15:24 / 18.06.2025