Германиядан Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Германиядан Сирдарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Фото: "Дунё" АА
Ушбу хайрия лойиҳаси Германиянинг Diakoneo клиникаси травматология ва ортопедия мутахассиси Ойбек Ҳакимов билан биргаликда амалга оширилди.
Юк таркибидан жарроҳлик тикувлари, дренаж тизимлари, трахеостомия ва эндотрахеал найчалар, елка ортезлари ва бошқа тиббий буюмлар ўрин олди. Гуманитар юк Сирдарё вилоятига Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг Франкфурт-Майн шаҳридаги ваколатхонаси кўмагида етказилди.
"Тиббиёт муассасамиз турли гуманитар лойиҳалар доирасида Сирдарё вилоятидаги клиникалар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Мен йилига бир неча марта Ўзбекистонга бориб, оғир жароҳатларни текшираман, болалар ва катталардаги ортопедик операцияларни амалга ошираман. Клиникамиз ходимлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик натижаларидан мамнун ва биз келгусида ҳам Ўзбекистонда турли инсонпарварлик лойиҳаларини амалга оширишга тайёрмиз", деди Ойбек Ҳакимов.
Ойбек Ҳакимов 2016 йилдан бери Diakoneo клиникасида травматология ва ортопедия бўйича шифокор бўлиб ишлайди. Шу билан бирга, у доимий равишда ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан бутун дунё бўйлаб ортопедия ва травматология соҳасидаги беморларга ҳамда оғир операцияларни амалга ошириш бўйича онлайн маслаҳатлар бериб келади.
Мавзуга оид

15:17 / 10.05.2025
Россия ва Германия сиёсатчилари Бокуда махфий тарзда учрашган

14:43 / 10.05.2025
Германиянинг янги ташқи ишлар вазири Болтиқбўйида хавфсизликни мустаҳкамлаш ниятида

12:01 / 10.05.2025
Германия Киевга бериладиган қурол-яроғ ҳақидаги маълумотларни қисқартиради

09:31 / 10.05.2025