Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дўстлик» постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози – президент
Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда йиғилишда масъул вазирлик ва идоралар олдига водийдаги энг йирик божхона постидаги тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Айни вақтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Йиғилишда маълум қилинишича, ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда. Шу сабабли, Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилишда Фарғона водийсидаги энг йирик божхона постларидан биридаги вазиятга тўхталиб ўтилди.
«Хўжаободдаги «Дўстлик» постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози эканига эътибор қаратилди. Масъул вазирлик ва идоралар олдига тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темирйўлини қуриш бўйича йирик лойиҳа ишга тушиши натижасида ташиш муддати 1 ҳафтага, масофаси 1 минг километрга қисқаради, юк ташиш 10 баробар ошади.
«Лекин, ички темирйўл тармоқларимиз, божхона пунктлари, станциялар бу юкни қабул қилиш ва ўтказишга қанчалик тайёр?», — деган давлат раҳбари.
Мутасаддиларга бу борадаги ҳисоб-китобларни қилиб, амалга ошириладиган ишлар бўйича дастур тайёрлаш топширилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди
Жаҳон | 21:20
-
Дунёда яна бир уруш – Таиланд ва Камбоджа ўртасида
Жаҳон | 21:18
-
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади
Ўзбекистон | 21:17
-
Ўзбекистонда заҳарланган россиялик журналист Папернаянинг яқинлари товон пули олади
Ўзбекистон | 21:11
Мавзуга оид

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025