Хорватияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Загреб шаҳрига ишлаш учун борган фуқаро ЙТҲ оқибатида шифохонага ётқизилган. Беморнинг мураккаб аҳволи сабаб дипломатик ваколатхона ташаббуси билан у Ўзбекистонга олиб келинган.

Фото: dunyo.info
Элчихона ходимлари Хорватияда оғир тан жароҳати олган фуқаронинг Ўзбекистонга қайтишига амалий ёрдам кўрсатди, деб хабар беради Dunyo агентлиги.
Элчихона маълумотига кўра, фуқаро Н.С. 2024 йилда ишлаш учун Загреб шаҳрига борган. Ўтган йил 29 ноябр куни у йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олган ва Загреб шаҳридаги марказий шифохонага ётқизилган. Бемор ўтган вақт давомида доимий тарзда шифокорлар назоратида бўлган.
Қайд этилишича, дипломатик миссия шифокорлар ва шифохона вакиллари билан Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи юзасидан мулоқот қилиб турган. Жабрланувчининг оила аъзолари билан ҳам мулоқот ўрнатилган ва беморнинг аҳволи тўғрисида аниқ маълумотлар тақдим этилган.
Беморнинг мураккаб аҳволи инобатга олиниб, дипломатик ваколатхона ташаббуси билан Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида юқори малакали тиббиёт мутахассиси Хорватияга олиб келинган.
Барча жалб қилинган тузилмаларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари туфайли Н.С. 11 апрел куни Ўзбекистонга муваффақиятли етказилган. Ватанга етиб келгач, у ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган ва керакли даволанишни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани, Россиянинг Новосибирск вилоятида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган вояга етмаган бола ва унинг ота-онаси Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга кузатиб қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

20:56 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

23:04 / 16.04.2025
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

17:05 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

13:29 / 16.04.2025