Жаҳон | 13:35 / 14.04.2025
1065
2 дақиқада ўқилади

Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди

Эквадордаги президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари, консерватор Даниэл Нобоа ғалаба қозонди. Унинг сўл марказчилардан рақиби Луиса Гонсалес овоз бериш натижаларини тан олмаслигини айтди.

Даниэл Нобоа Фото: AP / Dolores Ochoa

Эквадорнинг амалдаги президенти Даниэл Нобоа президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Консерватив сиёсатчи 55,5 фоиздан кўпроқ овоз тўплади. Унинг сўл марказий қанотдаги рақиби Луиса Гонсалес 44,5 фоиздан кам овоз тўплади. Бу маълумотлар республика Марказий сайлов комиссияси сайтида 14 апрел, душанба куни сайлов бюллетенларининг 96,75 фоизи кўриб чиқилиши якунлари бўйича эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловда сайловчиларнинг 83 фоиздан ортиғи, яъни 11,1 миллион нафари иштирок этган.

Гонсалес аллақачон сайлов натижаларини тан олмаслигини айтиб, уларни «энг жирканч фирибгарлик» ва диктатура деб атаган. У сайлов қутиларини очиш ва овозларни қайта санашга чақирди. Сиёсатчининг мурожаати Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган.

Нобоа 2023 йил октябр ойида, 35 ёшида президент этиб сайланган эди. Унинг биринчи муддати бор-йўғи 1,5 йил давом этди, чунки аввалги давлат раҳбари Гилермо Лассо импичмент туфайли истеъфога чиқди. Нобоа бу муддатни якунига етказиб қўйди ва энди тўрт йиллик янги муддатга сайланди.

Мавзуга оид