Ўзбекистон | 16:21 / 12.04.2025
2349
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева болалар учун контент яратишни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади

«Бек ва Лола», «Помидор дўппи», «Доноча» ва «Лулу Нана» лойиҳалари болажонлар учун ҳам қизиқарли, ҳам фойдали бўлишига ишонаман, деб таъкидлади у.

Фото: YouTube/ Bekvalola

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун яратилаётган миллий маҳсулотлар орасида замонавий ва сифатли ишлар мавжудлиги қувонарли ҳол эканини таъкидлади.

«Бек ва Лола», «Помидор дўппи», «Доноча» ва «Лулу Нана» лойиҳалари болажонларимиз учун ҳам қизиқарли, ҳам фойдали бўлишига ишонаман. Ушбу мултфилмларни боғча ва мактаб ўқувчиларига намойиш этишни, шунингдек, уларда кўтарилаётган мавзуларни болалар билан муҳокама қилиб боришни тавсия қиламан. Албатта, бу ҳали етарли эмас. Болалар учун контент яратиш ва ушбу соҳани қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишимиз лозим», деди Саида Мирзиёева.

Мавзуга оид