Географик кўрсаткичларни ривожлантириш бўйича oriGIn Uzbekistan ташкилоти ташкил этилади
"Географик кўрсаткичларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Асосий мақсади географик кўрсаткичларни ривожлантириш, уларни тарғиб қилиш, жумладан хорижий давлатларда тарғиб қилиш, тижоратлаштириш ишларида тадбиркорлик субъектларига ва ҳунармандларга ҳуқуқий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш ҳисобланадиган oriGIn Uzbekistan − муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади.
Географик кўрсаткич ҳисобланган товар ишлаб чиқарувчиларининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан рўйхати шакллантириладиган халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.
Ҳар йили географик кўрсаткичлар фестивалларини ўтказиб бориш белгиланяпти.
Адлия вазирлиги муассислигида ташкил этиладиган oriGIn Uzbekistan муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади:
- тадбиркорлик субъектларига географик кўрсаткичларни аниқлаш ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказишда бепул ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
- аҳолининг географик кўрсаткичлар ҳақидаги хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш;
- миллий географик кўрсаткичларни хорижий мамлакатларда тарғиб қилиш чораларини кўриш;
- географик кўрсаткичларни ривожлантириш ва ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
- тадбиркорлик субъектларига географик кўрсаткичлардан фойдаланиш бўйича бирлашмалар тузишга кўмаклашиш.
Қуйидагилар oriGIn Uzbekistan муассасаси фаолиятини молиялаштириш манбалари сифатида белгиланади:
- давлат ижтимоий буюртмаси доирасида Адлия вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг шартнома асосида муассасага тўғридан тўғри ажратиладиган бюджетдан ташқари маблағлари;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- халқаро институтлар ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг молиявий маблағлари;
- қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
- oriGIn Uzbekistan муассасаси Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Хадра мавзеси, 33-уйга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Мавзуга оид

21:36 / 08.02.2024
Туркияда фақат бир киши яшайдиган қишлоқлар топилди

14:21 / 14.01.2023
Географик объектга ном беришда маҳаллий аҳоли фикрини ҳисобга олиш жорий этиляпти

18:48 / 09.12.2022
«Толибон» ўз харитасида Марказий Осиё ҳудудини «ўзлаштирди»

10:53 / 04.11.2022