Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ЙПХ машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси қарийб 2 ойдан бери комада ётгани маълум бўлди
ЙТҲ Поп тумани ҳудудида содир бўлган: асосий йўлдан ички йўлга қайрилиб кирмоқчи бўлган Cobalt ўз йўналишида келаётган ЙПХ машинаси билан тўқнашган. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилган ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган.

2025 йилнинг 19 феврал куни эрталаб Поп тумани ҳудудида Cobalt ва ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Kun.uz’га Cobalt ҳайдовчисининг яқинлари маълум қилди.
Хизмат машинаси ЙПХ ходими Фарҳод Мамажонов бошқарувида бўлган. ЙТҲ оқибатида Cobalt ҳайдовчиси, 1983 йилда туғилган Баҳром Дадабоев оғир тан жароҳати олган ҳамда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
“Шундан бери кома ҳолатида ётибди, аҳволи оғир. Шифокорлар яқинда кўзини очиб-юма бошлаганини айтишганди, бироқ яна оғирлашиб қолди”, дейди ҳайдовчининг яқин қариндоши Kun.uz журналисти билан суҳбатда.
Баҳром Дадабоевнинг яқинлари ЙПХ ходими хабар олмагани, кўмак бермаётганини айтиб, норозилик билдирмоқда.
Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ЙҲХХ матбуот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев билан боғланди. Унинг билдиришича, ходим хизмат машинасини ўз йўналишида бошқариб кетаётган бўлган. Асосий йўлдан ички йўлга бурилаётган Cobalt машинаси бехосдан унинг йўлига чиққан.
“ЙПХ ходими инсонийлик юзасидан Cobalt ҳайдовчиси ҳолидан хабар олиш мақсадида шифохонага борган. Бироқ унинг яқинлари жанжал кўтаргани боис қайтиб бормаган”, дейди Зойир Йўлдошев.
Қўшимча қилинишича, ЙПХ ходими Фарҳод Мамажоновга нисбатан хизмат текшируви ўтказилган ҳамда унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Kouzon corporations Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув марказларини ташкил этади
Ўзбекистон | 09:00
-
Microsoft сервер дастурий таъминотига ҳакерлар ҳужуми ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:40
-
Германия банки Ўзбекистонда бизнесни молиялаштириш лойиҳасини амалга оширади
Иқтисодиёт | 08:32
-
Испанияда Украина ИИВ собиқ ходими ўлик ҳолда топилди
Жаҳон | 08:15
Мавзуга оид

18:33 / 22.07.2025
Тошкент ҳокими кўча ва йўлларга панжара ўрнатиш учун қарийб 7 млрд сўм ажратди

12:14 / 22.07.2025
Фарғона вилоятида "Нексия-3" жарликка ағдарилиб кетди, 18 ёшли бола ҳалок бўлди

11:14 / 22.07.2025
Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Tracker пиёдани уриб кетди

11:58 / 18.07.2025