Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Видеодан кадр
Унда, Марғилон шаҳрида яшовчи шахс Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келган 1 кг 524 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 240 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ёзёвон туманида қайд этилган ҳолатда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошлоқ туманида яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситаси салонига яшириб қўйилган 799 дона “Зардекс” ва 40 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 1679 дона “Зардекс” ва 48 дона “Тропикамид” ҳужжатлаштириб олинди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яқин алоқаси, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи шахснинг Фарғона шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2239 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона туманида яшовчи фуқаро Қирғизистондаги номаълум шахслардан қабул қилиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Хоразм” йўналишида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи - Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ҳамда унинг шериги ўзаро тил бириктириб, Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 802 гр “опий” моддасини сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Урганч шаҳрида кузатилган ҳолатда, Қўшкўпир туманида яшовчи шахс ва Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро ўзаро келишган ҳолда 499 гр “опий” ва 12 гр “героин” гиёҳвандлик воситаларини 11 500 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.
Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда, унда 351 гр “опий” моддаси борлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 989 гр “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Мавзуга оид

21:14 / 12.07.2025
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди

09:12 / 12.07.2025
Иқтисодиёт университетининг кафедра ўқитувчиси 4 минг доллар билан ушланди

10:16 / 10.07.2025
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди

15:14 / 08.07.2025