Тошкентдаги айрим йўллар вақтинча ёпилди
Айрим йўлларда эскирган иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади.

Фото: Veolia Energy Tashkent
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманининг Асомов кўчасидаги (КҲАЙ) йўлнинг бир йўлаги 10 апрелдан 6 майгача ёпилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Қайд қилинишича, йўлда умумий узунлиги 560 метр, диаметри 800 мм бўлган эскирган иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси чорраҳасидан Чўпон ота чорраҳасигача бўлган КҲАЙ йўналишида жойлашган йўл 10 апрелдан 22 апрелгача ёпилди.
Ушбу ҳудудда диаметри 400 мм бўлган, умумий узунлиги 782 метрни ташкил этувчи эскирган иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади.
Компания йўл маршрутини режалаштираётганда бунга эътибор қаратишни сўради.
Мавзуга оид

07:30
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

22:28 / 16.04.2025