Украина дронлар ишлаб чиқаришини максимал даражада оширмоқда — Зеленский
Украина дронлар ишлаб чиқариш ҳажмини максимал даражада оширмоқда. Хусусан, бу узоқ масофага парвоз қила оладиган учувчисиз аппаратларга ҳам тааллуқли, деди Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, у бу борада Олий Бош қўмондон йиғилишини ўтказган.
«Энг асосийси — Украинада дронлар ишлаб чиқариш борасида ҳисоботлар тингланди; ишлаб чиқаришни максимал даражада оширяпмиз. Бу дронлар турларининг бутун туркуми бўйича амалга ошириляпти: «мавик»лардан тортиб узоқ масофали дронларгача, шунингдек, ерда ҳаракатланадиган роботлаштирилган мажмуаларни ишлаб чиқариш имкониятларимизни ҳам оширяпмиз», — дея таъкидлади Украина президенти.
Зеленский таъкидлашича, Украинага учувчисиз қурилмаларнинг барча зарур таркибий қисмларини жангчиларга етказиб бериш бўйича ишлаб чиқариш ва таъминотда барқарор, доимий ўсиш керак. Бу борада жорий йил учун яхши истиқболлар мавжуд.
Унинг сўзларига кўра, Украинада алоҳида равишда оптик тола асосида ишлайдиган дронлар ишлаб чиқарилмоқда — бу дронларга қарши радиоэлектрон кураш тизимлари самарасиз ҳисобланади.
Жорий йил бошидан бери Украинада шундай дронларнинг 20 та янги, сертификатланган намунаси пайдо бўлган. Уларни ишлаб чиқаришни аллақачон 11 та украин корхонаси ўзлаштирган.
Ҳозирги асосий вазифа — имкони борича кенгроқ миқёсда ишлаб чиқариш ва етказиб беришга эришиш. Зеленский таъкидлашича, у шартномаларни максимал миқдорда тузиш бўйича топшириқ берган.
«Дипстрайклар (яъни, узоқ масофали дронлар) бўйича ҳам ижобий динамика бор: аниқ рақамларни айтолмайман, лекин шу йил охирига қадар Мудофаа кучларимиз учун зарур ҳажмни таъминлаймиз», — деди Украина президенти.
Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

13:37 / 03.05.2025
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди

12:59 / 03.05.2025