Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Панама мамлакат портларини ҳонгконгликлар бошқарувига топширган амалдорларни судга беради
Аудитор Ҳонгконгга тегишли CK Hutchison компанияси томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани ва унинг бухгалтерия ҳисобида кўплаб хатоликлар борлигини аниқлаган.

Фото: REUTERS/Enea Lebrun/File photo
Панама Контроллер бош бошқармаси Ҳонгконгга тегишли CK Hutchison компанияси билан канал портларидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтирган амалдорларни судга беради. Бунга аудитор Ҳонгконг фонди томонидан кўплаб қонунбузарликлар содир этилганини аниқлагани сабаб бўлган.
Март ойи бошида CK Hutchison компанияси Панама канали портлари инфратузилмасидаги 90 фоиз улушини ва дунёнинг 23 мамлакатида жойлашган 43 та денгиз портига эгалик қилувчи Hutchison Port Holdings компаниясидаги 80 фоиз улушини АҚШнинг BlackRock фонди бошчилигидаги инвесторлар консорциумига сотганини маълум қилган эди. Битим суммаси — 22,8 миллиард долларни ташкил этган.
Панама бош назоратчиси Анел Флореснинг маълум қилишича, Panama Ports Company билан 2001 йилда тузилган иккита порт шартномаси текширилганида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бундан ташқари, аудитор CK Hutchison томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганини, бухгалтерия ҳисобидаги хатоликлар ва аввалига Ҳонгконг компанияси рад этган «яширин» операцияларни аниқлашга муваффақ бўлган. Амалдорнинг сўзларига кўра, Панамага етказилган зарар қарийб 300 миллион долларни ташкил этади.
Текширув натижалари яқин кунларда эълон қилинади. Агар шартнома шартлари ва Ҳонгконг компанияси фаолияти ноқонуний бўлган дея топилса, BlackRock билан тузилган битим блокланади.
Мазкур битим тузилишига олдинроқ Панама прокуратураси қарши чиққанди — улар буни конституцияга қарши деб атаган. Март охирларида Хитой давлат бозорини тартибга солиш бошқармаси ушбу битим бўйича ўзининг антимонополия терговини бошлаган эди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган
Туризм | 09:05
-
Киевда ҳакерлар форуми маъмури қўлга олинди
Жаҳон | 08:40
-
Ўзбекистон фуқаролари Туркиянинг Мерсин вилоятида ишга жойлаштирилади
Жамият | 08:20
-
Путин ташкилотларни «экстремистик» деб тан олишни соддалаштирди
Жаҳон | 08:01
Мавзуга оид

15:28 / 11.05.2025
Колумбия Панама собиқ президентига бошпана тақдим этди

08:35 / 11.04.2025
Панама АҚШ қўшинларига Панама канали яқинида жойлашишига рухсат берди

20:47 / 27.03.2025
Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади

13:18 / 17.03.2025