Янги Chery: бирданига 25 миллион сўм фойда ёки 3 йилгача муддатли тўлов!
Баъзида энг яхши янгилик — бу нархнинг пасайиши ҳақидаги хабар ҳисобланади. Chery C-синфга оид Arrizo 6 Pro седан нархини салмоқли 25 миллион сўмга пасайтирди — бу автомобил бюджети математикасини қайта кўриб чиқишга мажбур қиладиган қадам.

Фото: Chery Uzbekistan
Arrizo 6 Proнархи билан ёқимли тарзда ҳайратга солади
Ҳа, сиз тўғри тушундингиз – Chery нархларни сезиларли даражада пасайтирмоқда. Ва бу реклама ҳийласи эмас, балки ҳақиқий тежаш имкониятидир. Махсус нархлар барча комплектациялар учун амал қилади:
● Arrizo 6 Pro Life энди 214 900 000 сўм;
● Arrizo 6 Pro Comfort —атиги 229 900 000 сўм;
● Arrizo 6 Pro Intelligence — 254 900 000 сўм.
Эътибор берган бўлсангиз, Chery Arrizo 6 Pro‘нинг янги, янада ҳамёнбоп бўлган Life комплектациясига эга бўлди. Бу ерда гап 1,5 атмосферали двигател (113 от кучи) ва CVT18 вариаторли версия тўғрисида кетмоқда — бу ишончлилик ва замонавий технологияларни бирлаштирган автомобил. Бунда, автомобил жиҳозланиши рўйхатида қулайлик ва хавфсизликнинг барча муҳим элементлари сақланиб қолинди:
1. Орқа кўриниш камераси автотураргоҳга жойлаштиришни омад эмас, балки техника ишига айлантиради.
2. Шинадаги босимни кузатиш тизими муаммолар тўғрисида аввалдан огоҳлантиради.
3. Қора сунъий чарм билан қопланган салон — қулай ва бежирим.
4. Интуитив бошқарувга эга кўп функцияли чарм билан қопланган рул чамбараги.
5. Apple CarPlay va Android Auto билан интеграция — автомобил ичидаги рақамли оламингиз.
6. 10,25 дюймли сенсорли дисплей — кўриш даражасидаги маълумот.
7. Салқин ҳавода қулай бўлиш учун олд ўриндиқларни иситилиши.
8. Седаннинг замонавий кўринишини кўрсатувчи енгил қотишмали дискалар.
36 ойгача бўлган муддатли тўлов – эркин нафас олинг
Агар лаҳзали чегирма сизнинг танловингиз бўлмаса, муддатли тўловга эътиборингизни қаратинг. Chery 36 ойгача (тўлиқ уч йил!) молиялаштиришни таклиф қилади, шунда ойлик тўловлар енгил ва бюджетингиз учун сезилмайдиган даражада бўлади. 16 ойгача бўлган муддатли тўлов ҳамкор-банклар, 36 ойгача бўлган муддатга эса Chery хусусий лизинг компанияси орқали амалга оширилади.
Муддатли тўлов дастури Ўзбекистондаги барча Chery моделларига амал қилади.
Эсда тутинг: Arrizo 6 Pro учун махсус нарх ва муддатли тўлов дастури – бу иккиси хар хил бўлган таклиф. Сиз айнан ўзингизга фойдали ва қулай бўлганини танлайсиз.
Икки карра фойда — чегирма плюс бепул газ-балон ускунаси
Максимал иқтисодий самарадорликни излаётганлар учун Chery ўзига хос ажойиб комбинацияни таклиф этади: 25 миллион сўмлик фойда билан Arrizo 6 Pro харид қилиш ва бир вақтнинг ўзида газ-балон ускунасини бепул ўрнатишга эга бўлиш.
Бу жозибали бўлган ажойиб таклиф қуйидагиларни бирлаштиради:
1. Автомобил бошланғич нархининг сезиларли даражада пасайиши;
2. Газ-балон ускунасини ўрнатишда сезиларли тежамкорлик (ўртача 10 миллион сўм);
3. Ишлаб чиқарувчининг тўлиқ кафолатини 5 йил ёки 150 000 км га сақлаб қолиш;
4. Бутун фойдаланиш муддати давомида ёнилғини доимий тежаш.
Оддий рақамлардаги фойда математикаси
Баъзида афзалликларнинг ҳақиқий ҳажмини тушуниш учун ҳисоблаш лозим ҳисобланади:
● Бир лаҳзада тежаб қолиш: автомобил харид қилишда 25 миллион сўм;
● Қўшимча фойда олиш: газ-балон ускунасини бепул ўрнатиш ҳисобига 10 миллион сўм;
● Узоқ муддат давомида тежаб қолиш: метан ёки пропандан фойдаланганда ёнилғи харажатларининг 40-50 фоизигача.
Босиб ўтилган километрлар йиғилиб борилгани сари тежалган маблағ қиймати ошиб боради ва аста-секин автомобилнинг бошланғич қийматининг катта қисмига яқинлашиб боради. Бу ҳар бир сафарда дивидендлар келтиришда давом этадиган сармоядир.
Ҳаракат қилиш пайти келди!
Қизиқиб қолдингизми? Chery расмий дилерлик марказларига ташриф буюришни кечиктирманг. Arrizo 6 Pro учун махсус нархлар, муддатли тўлов шартлари ва газ-балон ускунасини бепул ўрнатиш тўғрисида батафсил маълумотларни билиб олинг. Маслаҳатчиларимиз сизга энг фойдали танловни ҳисоблаб чиқишга ёрдам беришади.
Муҳим: Махсус нархлардаги ва муддатли тўловга мўлжалланган автомобиллар сони чекланган. Фойдали харид қилиш учун ўз имкониятингизни қўлдан бой берманг!
Ўзбекистондаги Chery автомобил брендининг расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Chery автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: (+998) 71−276−55−55
Website | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ifo бош директори янги глобал иқтисодий инқирозни истисно этмади
Жаҳон | 10:53
-
Россия Киев ва Харкивга дронлар билан зарба берди, жабрланганлар бор
Жаҳон | 10:33
-
Ўзбекистонда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:11
-
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

19:00 / 30.10.2024
Chery 2024 Халқаро фойдаланувчилар саммити якунланди

17:00 / 28.09.2024
Chery Tiggo 7 Pro 2024 вa Tiggo 8 Pro Max 2024 янги моделлари Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди

17:00 / 13.09.2024
Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: янги нархлар эълон қилинди

10:00 / 09.08.2024