Чегара муаммолари ҳал бўлдими? Марказий Осиёнинг бугунги манзараси – экспертлар нигоҳида
Душанба куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзоланди. Ўтган ойда тожик-қирғиз чегараси бўйича ҳам шартнома тузилганди. Айни кунларда эса МО президентлари Самарқандда бўлиб турибди – МО–ЕИ саммити ўтказилмоқда. Kun.uz минтақанинг ўзгараётган манзараси ҳақидаги саволлар билан сиёсатшуносларга юзланди.
Суҳбатдошларимиз – Фарҳод Толипов, Камолиддин Раббимов ва Мусулмон Ҳуррамов бўлди.
— Глобал вазият нуқтайи назаридан ҳам, минтақадаги ҳамкорларимиз билан алоқалар нуқтайи назаридан ҳам, сўнгги ярим йилда Марказий Осиёда вазият қандай ўзгарди?
Фарҳод Толипов: Глобал геосиёсий жараёнлар Марказий Осиё минтақасига ҳам таъсир қилди. Россиялик айрим тарихчи ёки сиёсатчилар томондан риторик шаклда босимлар ҳам бўлди. Ўзбекистон президенти ҳам ўз чиқишларида катта давлатлар манзилидан бизга қарата “томонингни танла” қабилидаги босимлар бўлганини айтган эди. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларининг ўзаро муносабатлари ҳам ўзига яраша ижобий қадамлар билан шаклланишда давом этмоқда. Ўтган йилнинг август ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган олтинчи маслаҳатлашув учрашувининг натижаси ҳам минтақа интеграция жараёнининг қанчалик мураккаб давом этаётганини кўрсатяпти.
Шу билан бирга, Ўзбекистон раҳбарининг қўшни давлатлар билан норасмий учрашувлари ҳам кўпайди ва бу ҳам интеграция учун илдам ҳаракатлар бўлаётганини кўрсатади.
Камолиддин Раббимов: Глобал геосиёсий контекст, албатта, Марказий Осиёдаги муҳитга таъсир қилади.
Айни вақтда иккита омилни айтиш мумкин. Биринчидан, Россия–Украина урушида Москванинг қўли баланд келаётгани минтақа мамлакатларини хавотирга солди, лекин расмийлар бу ҳақда очиқча гапирмайди. Статус ва позиция жиҳатдан, МО давлатлари Украина суверенитетини ҳурмат қилиб, тан олади, лекин Россия минтақанинг беш давлати учун ҳам асосий савдо шериги. Шу фонда МО давлатлари ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга урғу беряпти.
Иккинчидан, АҚШ ҳокимиятига Трампнинг қайтгани бутун дунё геосиёсатини қалқитди. Агар эътибор берсак, Трамп дунёдаги кўплаб лидерларни танқид қилади, лекин Путинни эмас. Айни вақтдаги АҚШ раҳбарининг ўзи дунёда янги ҳудудларни қўшиб олиш ҳақида гапиряпти. Трампнинг Канада ва Гренландия манзилларига айтилган гаплари Путин риторикасининг каттароқ шаклдагиси дейиш ҳам мумкин.
МО ташқи сиёсатида учта вектор бор эди: Хитой, Россия ва коллектив Ғарб. Лекин бугун коллектив Ғарбнинг ўзи иккига бўлинди: АҚШ ва Европа. Мана шу фонда Ғарбнинг аксарият лидерлари Путин билан келишишга уринаётган вақтда, МО учун ҳам осон бўлмайди.
— Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик тўғрисидаги муносабатлар кучга кирди. Бу томонларга қандай мажбурият ва имкониятлар беради?
Мусулмон Ҳуррамов: Томонлар ўртасида чегара масаласининг ҳал этилгани жуда катта аҳамиятга эга. Тожикистон билан ўн йил олдинги муносабатларимиз жуда бир совуқ ҳолатда эди. Шунга қарамай Ўзбекистон Тожикистон учун минтақада энг муҳим давлат сифатида кўрилган. 2015 йилда Тожикистон ташқи сиёсат концепциясида ҳам Ўзбекистон учун алоҳида банд киритган ва расмий Тошкент билан муносабатларга алоҳида урғу берган. Чунки 2021-2022 йил тожик-қирғиз чегарасида зиддият пайдо бўлганда Қирғизистон ҳаттоки темирйўл, автомобил йўлларини ёпган. Тожикистоннинг ташқи дунёга чиқиши учун эса Ўзбекистон жуда муҳим мамлакат.
Интеграция назариясига кўра, унинг олтита босқичи бор, охирги даража сиёсий иттифоқ билан тугайди. Ўзбекистон қандай мақсад қўйган деган саволга ҳам тўхталсак. Ўзбекистон-2030 стратегиясида ташқи сиёсат масалаларга бағишланган қисмлари бор. Унинг 91-бандида Марказий Осиёда товар, капитал, ишчи кучи ва хизматларни эркин ҳаракатлантиришга босқичма-босқич эришиш қайд этилган.
Суҳбат давомида экспертлар минтақа интеграцияси йўлидаги бир қатор актуал масалаларга тўхталиб ўтишди. Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:00
-
Шомуродов «Рома»ни қутқарди, «Ливерпул» ютқазди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:32
-
Россияда америкалик Блэкка чиқарилган ҳукм юмшатилди
Жаҳон | 12:25
-
Британия университети Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйиши мумкин
Ўзбекистон | 12:15
Мавзуга оид

22:59 / 05.04.2025
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести

18:50 / 05.04.2025
Фото: Самарқанддаги халқаро тадбирлар қандай ўтди?

14:26 / 05.04.2025
Сабри тугаётган Трамп, бемисл божлар ва Самарқанд саммити — геосиёсий ҳафта таҳлили

10:44 / 05.04.2025