Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди
Amazon таклифи келтирилган мактуб АҚШ вице-президенти ва савдо вазирига йўлланган.

Фото: The New York Times
Amazon компанияси Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok ижтимоий тармоғининг Америка бўлинмасини сотиб олишга ариза берди, деб ёзмоқда The New York Times.
Қайд этилишича, таклиф АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ва савдо вазири Говард Лютникка мактуб шаклида йўлланган.
Газета суҳбатдошларининг таъкидлашича, TikTok тузилмасини ўзгартириш тўғрисидаги музокараларда иштирок этаётган турли томонлар Amazon таклифини жиддий қабул қилмаяпти.
Amazonʼнинг ўзи мазкур хабарларга изоҳ беришдан бош тортган.
NYT’нинг ёзишича, 2 апрел куни Трамп Оқ уйнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашув ўтказиш, TikTokʼнинг келажагини муҳокама қилишни режалаштирган. Потенциал битим ижтимоий тармоқ капиталига америкалик янги инвесторларни компанияни расман сотмасдан туриб жалб этишни ўзи ичига олиши мумкин.
2024 йил баҳорда АҚШ вакиллар палатаси TikTok Хитойнинг ByteDance компаниясидан ажратилмаса, мамлакатда ушбу ижтимоий тармоқни тақиқлаш имконини берадиган қонунни маъқуллаган эди. Конгрессменларнинг ҳисоблашича, TikTok миллий хавфсизликка таҳдид уйғотади, чунки Хитой ҳукумати ByteDance’ни илованинг америкалик фойдаланувчиларига оид маълумотларни беришга мажбурлаши мумкин. Апрел ойида ҳужжат АҚШ президенти Жо Байден томонидан имзоланган, январ ойида, Трамп инаугурациясидан олдин эса АҚШ Олий суди мазкур қонунни қўллаб-қувватлаган эди.
20 январ куни ўтказилган инаугурациядан кейин Трамп АҚШ бош прокурорига қонуннинг кучга киришини 75 кунга кечиктиришни буюрди. У TikTok ўз акцияларининг 50 фоизини Америка компанияларига топширса, АҚШ ҳудудидаги фаолиятини давом эттириши мумкинлигини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Йирик ҳисоб рецепти. Артета Анчелоттини қандай доғда қолдирди?
Спорт | 11:29 / 09.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинадаги хитойликлар. Бу ҳақда нималар маълум?
Жаҳон | 20:36
-
Prada модалар уйи Versace брендини қарийб 1,4 млрд долларга сотиб олади
Жаҳон | 20:34
-
Дунё миллиардерларининг бойлиги бир кунда рекорд даражада — 304 млрд долларга кўпайди
Жаҳон | 20:26
-
Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари якунланди
Жаҳон | 19:11
Мавзуга оид

18:36
Amazonʼнинг сунъий йўлдошлари ортилган ракета парвози ноқулай об-ҳаво сабаб бекор қилинди

23:52 / 04.04.2025
Трамп TikTokʼнинг АҚШдаги фаолиятини яна 75 кунга узайтиришини маълум қилди

18:11 / 27.03.2025
TikTok эгаси Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

16:58 / 26.03.2025