Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
Йигитнинг отаси ўғлини ёлғиз қолдиришганини, у цистерна ичидан чиқолмасдан вафот этганини айтмоқда. Ота иш “ёпти-ёпти” қилинишидан, экспертиза хулосалари ўзгартирилишидан хавотирда. Бош прокуратура иш текширилаётганини билдирди.

Фото: Шовот тумани ИИБ
Хоразм вилоятининг Шовот туманида ёш йигит катта бензин цистернасининг ичига тушиб, чиқолмасдан вафот этган. Ҳолатни Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz’га тасдиқлади.
Маълум бўлишича, 2004 йилда туғилган Муродбек Оллоёров “Шохобод 2022” МЧЖга қарашли АЁҚШ ишчиси Исломбек Каримовнинг таклифи билан ичини тозалаш мақсадида нарвон орқали бензин цистернасига тушган. Бироқ у ёқилғи қолдиқлари ҳидидан заҳарланиб, цистернада вафот этган. Ҳодиса 27 март куни содир бўлган.
Шовот тумани ИИБ ТҚХ маълумотида Муродбек Оллоёровнинг заҳарланиб ҳушидан кетганини кўрган Исломбек Каримов уни олиб чиқиш учун цистернага тушгани, аммо ўзи ҳам ҳушини йўқота бошлагани ҳамда укаси томонидан тортиб олингани келтирилган. Kun.uz журналисти билан суҳбатлашган йигитнинг отаси Зойиржон Раҳимов эса ўғли цистерна ичида ёлғиз қолдирилганини айтмоқда.
“АЁҚШда ишловчи йигит бир иш бор эди, дея менга қўнғироқ қилди. Вақтим йўқ деб қўнғироқларига жавоб бермагандим. Кейин уйимга бориб, отанг билан гаплашдим, сен қилиб бераркансан, дея ўғлимни алдаб олиб кетган. Ўғлим цистерна ичига нарвон билан тушган. Улар ёнида одам бўлган деб айтишмоқда. Аммо ўғлим ўзи тирмашиб чиқишга ҳаракат қилган. Негаки, жароҳатланган, шилинган жойлари бор. Ўзим тракторчиман, оддий оиламиз. 2-3 ойдан кейин ўғлимни уйлантириб, тўй қилмоқчи бўлиб ўтиргандик”, Зойир Раҳимов.
Муродбек оилада ёлғиз ўғил бўлган. Унинг мурдасини цистерна ичидан ФВБ ходими олиб чиққани айтилмоқда.
Бош прокуратуранинг Kun.uz’га билдиришича, ҳозирда ҳолат текширилмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди
Ўзбекистон | 21:14
-
Озиқ-овқатдаги меъёр: ортиқча еб қўймаслик учун нима қилиш керак?
Жамият | 20:52
-
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади
Ўзбекистон | 20:48
Мавзуга оид

07:41
Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди

17:42 / 07.07.2025
Австралиялик аёл қариндошларини заҳарли қўзиқорин билан ўлдирди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

09:37 / 07.06.2025