Жамият | 10:12 / 31.03.2025
2784
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги ёнғинда 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 4 ёшли бола ёнғин оқибатида ҳалок бўлди.

“Миллар” дастурида хабар берилишича, ёнғин 23 март куни 3 нафар қариндош бола ертўлага тушиб, ўтин ва хашакларни ёқиши оқибатида юз берган. Ёнғин ичида қолган болаларнинг 2 нафари 2021 йилда, яна бири 2017 йилда туғилган.

Расмий маълумотларга кўра, икки нафар бола дераза орқали қутқариб қолинган. Вафот этган боланинг мурдаси эса бобоси томонидан топилган.

Шифокорларнинг ёрдами сабабли икки боланинг ҳаёти сақлаб қолинган. Туман тиббиёт бирлашмасининг хулосасига кўра, тирик қолган болалар юз, бўйин, иккала қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатини олган.

Марҳумнинг вафотига тананинг 100 фоиз қисми 4-даражадаги куйиш оқибатида юзага келгани, тана қисмларида тўлиқ куйиш жароҳати борлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан боланинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси, унинг хонадонида содир бўлган ёнғин сабабини аниқлаш учун ёнғин техникавий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид