Ренессанс таълим университети томонидан халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бошчилигида Ренессанс таълим университети томонидан олий таълим соҳасидаги замонавий тенденциялар, халқаро тажрибалар ва инновацион ёндашувларни таҳлил қилиш, уларни миллий таълим тизимига мослаштириш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида “Олий таълимни ташкил этишда хорижий тажрибалар: трансформация ва инновациялар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Халқаро конференция қамрови ва географияси ҳам анча кенг бўлди. Хусусан, халқаро конференция ишида мамлакатимиздаги 100 дан ортиқ маҳаллий вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари вакиллари билан биргаликда, дунёнинг Америка Қўшма Штатлари, Германия, Франция, Жанубий Корея, Швеция, Россия, Мексика, Финландия, Болгария, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Марказий Осиё ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидавлатларидаги нуфузли етакчи олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилари, таниқли олимлар, халқаро экспертлар, ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотларнинг мутахассислари иштирок этди.
Жумладан, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили, Американинг нуфузли Жонс Ҳопкинс университети, Германиянинг Дрезден техник университети, Россиянинг Қозон федерал университети, Финландиянинг Юваскула каби илғор олийгоҳларидан таниқли профессорлар қатнашиб, самарали мулоқот олиб борди.
Халқаро конференцияси доирасида мамлакатимиз ва хориждаги таниқли олимлар иштирокида илмий маърузалар тақдим этилди. Ушбу маърузаларда олий таълим тизимини такомиллаштириш, инновацион ёндашувлар жорий этиш ва хорижий тажрибаларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбир доирасида таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш, замонавий педагогик технологиялар ва трансформация жараёнларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тажриба алмашилди ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Финландиядан ташриф буюрган профессор Илҳом Ҳалимзода Халқаро конференция тўғрисида илиқ фикрларни билдирди:
“Ушбу халқаро конференция мени жуда хурсанд қилди. Унда турли мамлакатлардан кўплаб мутахассислар иштирок этиб, ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Қизиқарли мунозаралар ташкил этилди. Ўйлайманки, бу келгусида таълим тизимимизни янада ривожлантириш учун хизмат қилади”.
Конференция олий таълимни трансформация қилиш ва халқаро тажрибани жорий этиш бўйича муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди. Конференция якунида халқаро таълим ва тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий тадқиқотлар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, таълимда рақамлаштириш ва сунъий интеллект имкониятларини кенгайтириш, халқаро таълим стандартлари ва баҳолаш тизимларини интеграциялаш, етакчи хорижий университетларнинг илғор тажрибасини Ўзбекистон олий таълим тизимига татбиқ этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Халқаро конференция жорий йил 29 март куни Самарқанд шаҳрида ўз ишини олиб боради.
Маълумот учун:
Ренессанс таълим университети ҳақида
Ренессанс таълим университети 2022 йилда таъсис этилган бўлиб, у замонавий ва инновацион ёндашувлар асосида сифатли таълимни таъминлашга йўналтирилган.
Бугунги кунда университет 3 та факултет, 10 та кафедра ва 32 та таълим йўналишига эга бўлиб, унда 300 дан ортиқ профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда. Университет Индонезиянинг “УИ Green Metric World University Rankings” рейтингида юқори ўринни эгаллаган.
📄 Litsenziya (№331657; 18.11.2022)
📞 Murojaat uchun:
555067007 | @RTUadmin
Telegram | Instagram | Vebsayt
Реклама ҳуқуқи асосида